«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 06:56
ЎЗO‘Z

1 миллиард сўмдан зиёд сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

25 июл, 17:00 3 209 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
1 миллиард сўмдан зиёд сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларини юртимизга ноқонуний олиб кирилишини олди олишга қаратилган кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Уйчи туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбирда, фуқаро У.М. бошқарувидаги “Ласетти” автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, автомашинанинг салони ҳамда юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган қиймати 412,8 миллион сўмлик 54 турдаги дори воситалари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро М.Ё.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Текширув давомида хонадоннинг орқа томонидаги боғда қиймати 591,4 миллион сўмлик 93 турдаги дори воситалари борлиги маълум бўлди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида умумий қиймати 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 191
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 120
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 197
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 108
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 99
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 128
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 0
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 9
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 109
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 229
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 74
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 81
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 71
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 112
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 203
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 151
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 91
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 103
  • Бўлимлар