«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 12:47
ЎЗO‘Z

Мажбурий тиббий суғурта 3 босқичда амалга киритилади

23 июл, 21:53 6 179 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мажбурий тиббий суғурта 3 босқичда амалга киритилади Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта уч босқичда, 2021, 2023 ва 2025 йилларда жорий этилади. Бу ҳақида мажбурий тиббий суғурта механизмларини жорий этиш ҳақидаги президент қарори лойиҳасида айтиб ўтилган. Бу ҳақда Sof.uz нашри Норма.узга таяниб хабар қилмоқда.

Норматив – ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида жойлаштирилган президент қарори лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта механизми 2021 йилдан бошлаб оммавий тартибда жорий этила бошланади.

Мажбурий суғурта 2021 йилда бошланадиган биринчи босқичда тажриба тариқасида Сирдарё вилоятида жорий этилади. 2023 йилдан Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида жорий этилади. 2025 йилдан бошлаб эса – бутун Ўзбекистон бўйлаб амал қилади.

Вазирлар Маҳкамаси қарамоғида Ихтиёрий тиббий суғурта фонди ташкил қилинади. Унинг филиаллари Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон республикасида ишлай бошлайди.

Ушбу фонднинг асосий вазифаси этиб – аҳолини тиббий суғурта қилиш лойиҳасини амалга ошириш, суғурта бадалларини жамлаш ва бошқариш – белгиланган.

Ушбу йўналишда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жаҳаон тажрибасини ўрганиб чиқиб, ЖСТ экспертлари ҳамда Жанубий Кореянинг Миллий тиббий суғурта хизмати вакиллари билан маслаҳатлашган ва тажрибасини ўрганган.

Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта тизимини ташкил қилиш концепцияси 2018 йилнинг декабрь ойида президент Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган эди. Ушбу соҳада режалаштирилаётган ислоҳотлар аҳолининг тиббий хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириб, соҳага молиявий ресурсларни жалб қилиш ва уларни самарали харажат қилишга қаратилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 66
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 103
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 213
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 94
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 311
  • Қуруқ йўтални юмшатишда ёрдам берадиган учта халқона усул 22 апр, 15:13 138
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 92
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 152
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 282
  • Бўлимлар