«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 18:30
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?

22 июл, 13:35 3 938 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга кўчиб кетмоқда? АҚШ ўзбекистонликлар энг кўп кўчиб кетаётган давлатлар учлигига кирди. Давлат статистика қўмитасининг январь-июнь ойлари учун маълумотлари шундан далолат бермоқда. Биринчи чорак натижаларига кўра, Қўшма Штатлар тўртинчи ўринни эгаллаганди.

Январь-июнь ойларида жами 4 847 киши бошқа мамлакатларга кўчиб кетди. Энг кўпи - Қозоғистонга (56,3 %). Кейинги ўринлардан Россия (36,9 %), АҚШ (1,2 %), Исроил (1 %) жой олди. Бошқа мамлакатлар ҳиссасига қолган 4,6 % тўғри келди.

Худди шу даврда 1 361 киши доимий яшаш учун кўчиб келди. Энг кўпи Қозоғистондан (29,7 %). Кейинги ўринларда Тожикистон (24,2 %), Россия (22,3 %), Қирғизистон (14,3 %) қайд этилган. Бошқа мамлакатлар ҳиссасига эса қолган 9,5 % тўғри келади.

Умуман олганда, йил бошидан буён келганлар сони 78,9 минг кишини ташкил этди (ички 77,5 минг киши, ташқи - 1,4 минг киши), чиқиб кетганлар - 82,4 минг киши (ички 77,5 минг киши, ташқи - 4,9 минг киши).

Миграция сальдоси минус 3,5 минг кишига етди ва 2018 йилнинг шу даврига нисбатан минус 6,2 минг кишини ташкил этди.

Миграция даражаси юқорилиги Қашқадарё (минус 3,3 минг киши), Самарқанд (минус 2,5 минг киши) ва Қорақалпоғистонга (минус 1,7 минг киши) тўғри келади. Миграциянинг ижобий сальдоси Тошкент шаҳрида (плюс 12,9 минг киши) қайд этилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 14
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 12
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 54
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 48
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 47
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 280
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 14
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 12
  • Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг” 16 апр, 16:25 61
  • Туркия тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар ишлади 16 апр, 15:59 20
  • Нетаняҳу Исроил Эрон ҳужумига қандай жавоб бермоқчилигини айтди 16 апр, 15:03 216
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 54
  • Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди 16 апр, 14:20 218
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 132
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 48
  • Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди 16 апр, 13:00 130
  • Полша ва Беларус чегарасида ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда 16 апр, 12:39 75
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 47
  • Бўлимлар