«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 05:25
ЎЗO‘Z

Тошкент шаҳрида 2400 дан зиёд тадбиркорлик субъекти ҚҚС тўловчисига айланади

20 июл, 18:50 2 484 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент шаҳрида 2400 дан зиёд тадбиркорлик субъекти ҚҚС тўловчисига айланади Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси томонидан тадбиркорлар учун «Солиқ ислоҳотларининг навбатдаги босқичи – солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини тартибга солиш» мавзуида кўргазмали-семинар ташкил этилди.
Пойтахтимизнинг Миробод туманида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Молия, Божхона ҳамда Савдо саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари, тижорат банклари масъул ходимлари, соҳа мутахассислари ва тадбиркорлар иштирок этди.

Семинарда солиққа тортиш тизимининг тубдан ислоҳ этилиши ва солиқ юкининг кескин камайтирилиши натижасида жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент шаҳрида 105 мингдан зиёд яширин иш ўринлари легаллаштирилгани алоҳида таъкидланди.
Маълумки, жорий йил 1 январдан бошлаб, ўтган йил якунлари бўйича йиллик айланмаси (тушуми) 1 миллиард сўмдан ошган ёки йил давомида белгиланган чегаравий миқдорга етган корхоналар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилди. Мазкур тажриба ҳам ўзининг ижобий самарасини берди. Пойтахтимизда 2018 йили қўшилган қиймат солиғи тўловчилари 1 минг 601 тани ташкил этган бўлса, жорий йилнинг 15 июль ҳолатига бу кўрсаткич 13 минг 200 тага етди.

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Ф.Дадаходжаев, Х.Шакиров, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Н.Турсунов Президентимизнинг 2019 йил 27 июндаги «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони мазмун-моҳияти хусусида тадбиркорларга батафсил тушунтириш берди.

– Қўшилган қиймат солиғи, қисқа қилиб айтганда, янги ҳосил бўлган қийматдан тўланади ва шу жиҳатдан адолатли солиқдир, – деди Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Нормат Турсунов. – Бунда мазкур солиқ тизимининг тўлақонли занжири шаклланиши лозим. Масалан, ишлаб чиқарувчи корхона ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотини қўшилган қиймат солиғи билан сотадиган бўлса, ундан харид қилувчи тадбиркорлик субъектлари айтайлик воситачи, улгуржи ёки чакана савдо билан шуғулланувчи корхоналар ҳам ҚҚС билан реализация қилади ва истеъмолчига қадар занжир узилмасдан боради.

Натижада маҳсулот нархининг барқарорлиги таъминланади ҳамда солиқ юки ошиб кетмаслигига олиб келади. Шу нуқтаи назардан, давлатимиз раҳбарининг Фармонида қўшилган қиймат солиғининг тўлақонли занжирини яратиш ва ички бозорда барча тадбиркорлар учун бир хил шароит яратиш, соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга қаратилган бир қатор нормалар белгилангани тадбиркорлар учун айни муддао бўлди, – деди бошқарма бошлиғи.

Дарҳақиқат, солиқ ислоҳотларининг навбатдаги босқичи – солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатлари нимада?
Фармонга асосан, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб, товарларни импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари, товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси тушуми миқдоридан қатъи назар, қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланадилар. Бунда товарларни биринчи марта импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари импорт шартномаси тузилган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида ҳисобга туриши шартлиги белгиланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур фармон қабул қилингандан сўнг Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган 2400 дан зиёд тадбиркорлик субъекти қўшилган қиймат солиғи тўловчисига айланади.

Фармонда қўшилган қиймат солиғининг тўлақонли занжирини яратиш ва барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг шароитларни таъминлаш мақсадида:
2019 йил 1 октябрдан бошлаб ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан белгиланган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади.

2019 йил январь ойидан сентябрь ойигача 1 миллиард сўмдан ортиқ пул айланмаси (тушуми)га эга бўлган ёки 50 гектардан ортиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларига эга бўлган ягона ер солиғи тўловчилари қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланадилар ва белгиланган тартибда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтишлари шарт. Бунда 2019 йил 1 октябрдан бошлаб белгиланган пул айланмаси (тушуми) чегаравий даражасига етган ягона ер солиғи тўловчилар ушбу даражага эришилган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтади.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари қисми бўйича қўшилган қиймат солиғидан имтиёзга эга бўлган юридик шахсларга имтиёздан воз кечиш тўғрисида хабарнома бериш асосида ушбу хабарнома берилган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлаш ҳуқуқи берилади.
Мулоқот чоғида тадбиркорлик субъектлари солиқ қонунчилиги бўйича саволларга тезкор жавоб олишлари учун Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг 71-244-54-86 рақамига қўнғироқ қилишлари ёки «Telegram» ижтимоий тармоғидаги расмий канали (@Toshkent_sh_DSB)га мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
Семинарда тадбиркорлар мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.

Тошкент шаҳар ДСБ Матбуот хизмати




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 89
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 204
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 160
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 193
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар