«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 16:32
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда «Паспорт столи» энди дам олиш кунлари ҳам ишлайди

20 июл, 16:30 5 948 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда «Паспорт столи» энди дам олиш кунлари ҳам ишлайди Ўзбекистоннинг барча вилоят, шаҳар, туман ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармалари (бўлимлари)да биометрик паспорт ҳамда хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун ҳужжат топшириш ва тайёр бўлган паспортларни олиш бўйича фуқароларни дам олиш кунлари соат 8:00 дан 20:00 гача қабул қилиш жорий этилди. Бу ҳақда ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси хабар берди.

«Шу муносабат билан нобиометрик паспортини биометрик паспортга алмаштирмаган фуқароларга яратилган имкониятдан унумли фойдаланишни тавсия этамиз», — дейилади хабарда.

Шунингдек, эски намунадаги (нобиометрик) паспортнинг Ўзбекистон ҳудудида амал қилиш муддати 2019 йил 31 декабргача белгиланганлиги эслатиб ўтилди.

Шанба—якшанба кунлари Тошкент шаҳрида барча Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига ҳам паспорт ва виза режими бўйича исталган масалада учрашиш мумкин бўлади. Жумладан, хорижга чиқиш паспортини олиш, пропискага қўйиш, пропискадан чиқиш истагида бўлган фуқаролар мурожаат қилиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 51
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 109
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 53
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 9
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 19
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 97
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 298
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 94
  • Бўлимлар