«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 10:07
ЎЗO‘Z

Орган ходимлари учун форма кийишнинг янги тартиби тасдиқланди

17 июл, 23:57 6 006 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Орган ходимлари учун форма кийишнинг янги тартиби тасдиқланди Тошкент ШИИББ ходимлари янги формаси
Президент “Давлат органлари ходимларининг формали кийим-бош кийиб юриши тартибини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, қуйидаги вазифаларни бажаришда ҳарбий ва идоравий формали кийим-бош кийиб юриш ҳуқуқи белгиланди:

тантанали формали кийим-бош – расмий, байрам, тантанали ва халқаро тадбирларда, суд мажлисларида, ОАВ билан учрашувлар ва интервьюларда, шунингдек, ўқув машғулотларида;
дала формали кийим-бош – ўқув-амалий машғулотлар даврида, фавқулодда вазиятларда, ҳарбий ҳолатда, махсус операцияларни ўтказишда фақатгина Ички ишлар вазирлиги (ИИВ), Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) ва Ҳарбий прокуратура ходимлари томонидан;
махсус формали кийим-бош – вазифаларини бевосита хизмат хоналарида амалга ошириш вақтида ички ишлар органларининг, шунингдек ИИВ ва ДБҚнинг кинология бўлинмалари ходимлари томонидан;
идентификация рақамли металл жетони, фарқлаш белгилари ва идоравий рамзлар акс этган махсус жилетларни – Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочилари ва инспекторлари томонидан хизмат вазифаларини бажариш жараёнида.

Мазкур тартиб 2020 йилнинг 1 январгача босқичма-босқич жорий этилади.

Давлат органларида кундалик формали кийим-бош кийиб юриш ҳуқуқи фақатгина қуйидагилар учун сақлаб қолинади:

- кундалик хизмат фаолиятида бевосита аҳоли билан ишлайдиган ички ишлар органлари бўлинмалари ходимлари;
- фаолиятини бевосита божхона постларида амалга оширадиган божхона хизмати бўлинмалари ходимлари;
- бўлинмаларнинг соҳасидан қатъи назар ички ишлар органлари ва божхона хизматларининг раҳбарлар таркиби.

ИИВга оммавий ва қишлоқ хўжалиги тадбирларни ўтказишда жамоат тартибини сақлаш, йўл-патруль хизматининг мунтазам постларидаги хизматни ўташда махсус форма кийиб юришга рухсат этилади.

ИИВ ва ДБҚ олий таълим муассасалари курсантлари ва тингловчиларига таълим муассасаси ҳудудида ҳар куни дала (камуфляжли) формали кийим-бош кийиб юришга рухсат этилади.

Бундан ташқари, солиқ ходимлари солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш, солиқ назоратини амалга ошириш ва солиқ қарздорлигини ундириш вақтида идентификация рақамли металл жетонни тақиб юриш қоидалари жорий қилинди ҳамда тантанали ва кундалик формали кийим-бош кийиб юриш тартиби бекор қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 85
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 285
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 103
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 239
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 229
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 61
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 81
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 110
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 91
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 160
  • Бўлимлар