«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 16:02
ЎЗO‘Z

Равшан Эрматов ОФК Бош котиби Дато Виндсор Жон билан учрашди

17 июл, 16:54 2 914 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Равшан Эрматов ОФК Бош котиби Дато Виндсор Жон билан учрашди Бугун Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида Жаҳон чемпионати-2022 ҳамда Осиё кубоги-2023 мусобақалари саралаш баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур маросимда иштирок этиш учун таклиф этилган ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси айни пайтда ОФК бош қароргоҳида бўлиб турибди.

ОФК ва ЎФА ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўртадаги ўзаро ишончнинг янги босқичга олиб чиқилишини таъминлаш мақсадида Равшан Эрматов қитъа футбол конфедерацияси Бош котиби Дато Виндсор Жон билан учрашди ва ўзаро алоқалар истиқболи хусусида суҳбатлашди.

Учрашув давомида Равшан Эрматов Ўзбекистон футбол ассоциацияси қитъамиз футбол конфедерацияси томонидан мунтазам равишда миллий ассоциацияларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни ҳар жиҳатдан ривожланишини таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган барча лойиҳа ва ташаббусларни қўллаб-қувватлашини ва эндиликда ЎФА вакиллари ОФКнинг барча лойиҳаларида фаол иштирок этишини билдирди. Шунингдек, учрашувда икки ташкилот ўзаро ҳамкорликда амалга оширадиган дастурлар, Ўзбекистонда халқаро мусобақаларнинг саралаш ва финал босқичларини ўтказиш каби масалалар ҳам муҳокама этилди.

Осиё футбол конфедерацияси Бош котиби Дато Виндсор Жон ЎФА раҳбариятининг ушбу ташрифидан мамнун эканини билдириб, Ўзбекистоннинг қитъада ўз ўрнига эга эканини қайд этди ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятининг янги таркибига иш фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Манба: ufa.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 110
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 169
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 120
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 269
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 130
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 153
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 20
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 62
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 110
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 169
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 66
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 61
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 202
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 186
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 68
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 385
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 99
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 120
  • Бўлимлар