«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 16:18
ЎЗO‘Z

"Машъал"га ганалик футболчилар қўшилди

15 июл, 14:44 3 089 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Машъал"га ганалик футболчилар қўшилди Муборакнинг «Машъал» клуби ҳам ёзги мавсумга тайёргарликни бошлади. Асрор Алиқулов бошчилигидаги жамоа аъзолари ўз қароргоҳида шуғулланмоқдалар. Бунгача клуб раҳбарлари иккинчи давра учун таркибни кучайтириш режаси борлигини маълум қилишганди.

Хабарингиз бўлса, мавсум аввалида «Машъал» таркиби буткул ёшартириб юборилганди. Жамоа эса про-лига «А» гуруҳида «Истиқлол»дан кейин иккинчи ўринни банд этиб турибди. Суперлигага чиқишни кўзлаётган «газчилар» бошқалардан қолишмаслик мақсадида селекцияга эътиборни кучайтиришмоқчи.

Шу мақсадда таркибга янги футболчилар қабул қилинмоқда. Аммо бу билан ёшартириш тизимидан воз кечишмоқчи эмаслар. Шунчаки, рақобатни кучайтирган ҳолда янги ўйинчиларни таклиф этишмоқда.

Эътиборлиси, «Машъал» жамоасига икки нафар ганалик футболчилар қўшилишди. Булар – 1999 йилнинг 11 январида туғилган Даниель Кваме Донкор бўлиб, ҳужумкор ярим ҳимоячи саналади. Яна бири эса 1999 йилнинг 6 январь куни таваллуд топган Дэвид Менса Аджей. У ҳимоя ва ярим ҳимояда ўйнайди. Эътибор берган бўлсангиз, 20 ёшли футболчилар тенгдош ва айни пайтда жамоа машғулотларида иштирок этишмоқда.

Шунингдек, «Янгиер» жамоасида фаолият олиб борган дарвозабон Хусан Олимжонов ва Жасур Қурбонов ҳам «Машъал»нинг йиғинига таклиф этилишган. Шунингдек, муборакликлар йиғин давомида бир қатор назорат учрашувларини ҳам ўтказишлари режалаштирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 8
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 23
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 110
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 41
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 100
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 183
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 0
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 8
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 23
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 12
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 20
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 79
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 85
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 190
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 40
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 155
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 25
  • Бўлимлар