«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:29
ЎЗO‘Z

Тошкентда 1 миллиард сўмдан ошиқ пулга сотиб олинган уй сифатсиз чиқди

12 июл, 22:10 5 101 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда 1 миллиард сўмдан ошиқ пулга сотиб олинган уй сифатсиз чиқди Фото: «Istemol.uz»
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмасига фуқаро Акрамов Даврон мурожаат қилди.

Аризага янги сотиб олинган уй сабаб бўлган. Акрамов 2016 йил 8 июнида хусусий тадбиркор Зокиров Равшандан Мирзо Улуғбек туманида жойлашган уйни 1 032 000 000 сўмга сотиб олади.

Аммо орадан кўп ўтмай, сифатсиз уйнинг камчиликлари юзага чиқа бошлайди. Шу билан бирга, иситиш тизимида ҳам муаммолар пайдо бўлади.

Даврон Акрамов уйни қуриб, унга сотган Р. Зокиров билан боғланишга ҳаракат қилади, аммо қўнғироқлари жавобсиз қолади. Шундан сўнг, анча сарсон бўлган Акрамов Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Федерациясига мурожаат қилади.

Федерация мутахассислари вазиятни ўрганиб чиқди ва истеъмолчи ҳақ эканлиги, уйда маълум муаммолар мавжудлиги исботини топди.

Натижада, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси аралашуви билан истеъмолчига уй учун тўлаган пули — 1 032 000 000 сўм тўлиқ қайтариб олиб берилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 37
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 224
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 230
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар