«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 19:45
ЎЗO‘Z

Қозоғистонга 30 минг доллардан ортиқ валютани олиб чиқмоқчи бўлганлар тўхтатилди

10 июл, 22:34 2 718 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қозоғистонга 30 минг доллардан ортиқ валютани олиб чиқмоқчи бўлганлар тўхтатилди Тошкент вилоятида жойлашган божхона постлари орқали 30 минг АҚШ долларидан ортиқ нақд хорижий валюталарни олиб ўтишга уринган шахслар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, “Ғишткўприк” чегара божхона постидан қўшни мамлакатга пиёда равишда чиқиб кетаётган фуқаро Х.Д. божхона ходимлари томонидан холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда эгнидаги курткасининг чўнтагида оғзаки сўровда тақдим қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 10 000 АҚШ долларини яширганлиги аниқланди.

Ушбу пост ходимларида шубҳа уйғотган яна бир фуқаро Р.Э. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда эгнидаги шимининг чўнтагида оғзаки сўровда тақдим қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 10 000 АҚШ долларини яширганлиги фош қилинди.

"“Ғишткўприк” чегара божхона постига қўшни мамлакатга ўтиш учун пиёда ҳолда кириб келган фуқаро И.Д.нинг ноқонуний харакатларига чек қўйилди. Ушбу шахс холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, эгнидаги шимининг чўнтагида оғзаки сўровда тақдим қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 6600 АҚШ долларини яширганлиги аниқланди", - дейилган хабарда.

“Навоий” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатга ўтиш мақсадида ушбу постга кириб келган фуқаро К.О. бошқарувидаги “Volvo fh 13.460” русумли юк автоулови божхона кўригидан ўтказилганда, автомашина кабинасида оғзаки сўровда айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 3500 АҚШ доллари яширилгани маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 0
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 94
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 81
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 73
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 95
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 574
  • Сўнгги янгиликлар
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 0
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 1
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 0
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 3
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 29
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 21
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 51
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 196
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 61
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 184
  • Бўлимлар