«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 10 2020, 18:29
ЎЗO‘Z

Барча солиқ тўловчиларнинг диққатига!

08 июл, 18:40 4 244 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Барча солиқ тўловчиларнинг диққатига! Мамлакатимизнинг инвестициявий муҳитини янада яхшилаш, адолатли рақобат тамойилларини жорий этишни таъминлаш ҳамда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш амалиётини тартибга солиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755- сонли Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида Фармони қабул қилинди.

Ушбу Фармонда:
1. 2019 йил 1 августдан бошлаб, ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиши мумкин;
календарь йили давомида хизматларни реализация қилишдан олган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан кўп бўлмаган телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар хизмат ҳақи суммасидан 25 фоиз ставкада ягона солиқ тўловини тўлашга ўтади.

2. Белгилансинки, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб:
а) бензин, дизель ёқилғиси ва газни ёқилғи қуйиш станциялари орқали охирги истеъмолчиларига сотадиган юридик шахслар, ушбу товарларни сотишдан тушумнинг миқдоридан қатъи назар, қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланади;

б) товарларни импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари, товарларни (ишларни, хизматларни) сотишдан тушум миқдоридан қатъи назар, қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланадилар. Бунда товарларни биринчи марта импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари импорт шартномаси тузилган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида ҳисобга туриши шарт;

в) қуйидагилар бўйича қўшилган қиймат солиғидан, шу жумладан, импорт қилинганда ҳам имтиёзлар бекор қилинади:
- асбест, кўмир, ёғоч материаллари, ёғоч ва ундан тайёрланган буюмлар, углеводород хом ашёси;
- соя данаги, кунгабоқар ва кунжут уруғлари, мойли хом ашё ва шакар хом ашёси;
- қишлоқ хўжалиги техникаси, автотранспорт воситалари, автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик асбоб-ускуналар;

г) юридик шахсларнинг тижорат банкларига жойлаштирган маблағларидан фоиз кўринишида олинган тўлов манбаини фойда солиғидан озод қилиш бўйича имтиёзлар бекор қилинади.

3. Қўшилган қиймат солиғининг тўлақонли занжирини яратиш ва барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг шароитларни таъминлаш мақсадида белгилансинки:
- 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан белгиланган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади;

- 2019 йил январь ойидан сентябрь ойигача 1 миллиард сўмдан ортиқ пул айланмаси (тушуми)га эга бўлган ёки 50 гектардан ортиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларига эга бўлган ягона ер солиғи тўловчилари қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланадилар ва белгиланган тартибда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтишлари шарт. Бунда 2019 йил 1 октябрдан бошлаб белгиланган пул айланмаси (тушуми) чегаравий даражасига етган ягона ер солиғи тўловчилар ушбу даражага эришилган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтади;

- пахта хом ашёсини ишлаб чиқарувчилар 2019 йил ҳосилидан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтадилар. Бунда уларга 2018 йилнинг 1 октябридан илгари бўлмаган вақтда ҳақиқатда олинган ва пахта хом ашёсини етиштириш учун ишлатилган товарлар (иш, хизматлар) учун тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқи берилади.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари қисми бўйича қўшилган қиймат солиғидан имтиёзга эга бўлган юридик шахсларга имтиёздан воз кечиш тўғрисида хабарнома бериш асосида, ушбу хабарнома берилган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлаш ҳуқуқи берилади.
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Давлат солиқ қўмитаси раиси Тошкент вилояти фермерлари билан учрашди 08 окт, 11:15
  • Тошкент шаҳрида 2400 дан зиёд тадбиркорлик субъекти ҚҚС тўловчисига айланади 20 июл, 18:50
  • Олмазор туманида қўшилган қиймат солиғи тўловчилар 1373 тага етди 20 июл, 17:30
  • Солиқ тизимидаги янгиликлар моҳияти тадбиркорларга тушунтирилди 18 июл, 13:04
  • Солиқ тизимидаги янгиликлар-амалиётга жорий қилинмоқда 16 июл, 12:40
  • Президент фармони «пайнетчилар» масаласини ҳал этди 28 июн, 23:26
  • Сўнгги янгиликлар
  • ОФК 2020 йилги мусобақаларнинг якуний тақвимини эълон қилди 10 июл, 17:51 25
  • ИИББ ва Миллий гвардия ходимлари пойтахтнинг айрим ҳудудларида тарқалаётган нохуш ҳид сабабини аниқлашди 10 июл, 17:30 367
  • ЕЧЛ-2020. Чорак финалга қуръа ташланди 10 июл, 17:09 168
  • Европа Лигаси. Чорак финалга қуръа ташланди 10 июл, 17:00 109
  • Карантин сабаб Суперлиганинг учта тури Тошкентда ўтказилиши мумкин 10 июл, 16:47 150
  • Америка ҳарбийлари Хонободда заҳарли моддалар таъсирига туширилган бўлиши мумкинлиги гумон қилинмоқда 10 июл, 16:26 550
  • Коронавирусни қайта юқтириш мумкинми? Давлат бош санитария инспектори жавоб берди 10 июл, 16:05 457
  • Америкалик аёл Кейт Миддлтон каби кийиниш учун 30 минг доллар сарфлади (фото) 10 июл, 15:46 268
  • Ford ҳайдовчиси тезликни соатига 703 кмгача оширгани учун жаримага тортилди 10 июл, 15:24 546
  • Наманганда цемент ортилган Isuzu’нинг жарликка ағдарилиб кетиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди 10 июл, 15:02 237
  • Кредит қарзлари нима бўлади? Марказий банк тижорат банкларига кўрсатма берди 10 июл, 14:41 1 161
  • Мурдаси тоғлардан топилган Сеул мэри ўлимидан олдин нималарни ёзиб қолдиргани ошкор бўлди 10 июл, 14:22 1 708
  • Бўлимлар