«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 17:23
ЎЗO‘Z

Нурсултон Назарбоевнинг невараси Лондонда полициячини тишлаб олди

04 июл, 14:12 3 587 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нурсултон Назарбоевнинг невараси Лондонда полициячини тишлаб олди Фото: Sputnik
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг невараси Айсултан Буюк Британияда полициячини тишлаб олди, деб хабар беради «Daryo.uz» нашри.

Таъкидланишича, констебль Росс Сембук йигитнинг ўз жонига қасд қилишига йўл қўймаган. Полиция кичик Назарбоевни бегона квартирада пайқаб қолиб, қўлга олишга уринган.

Ҳозирда Айсултан Назарбоевга нисбатан полициячига тан жароҳат етказиш факти бўйича иш қўзғатилган бўлиб, у Саутуарк қироллик суди томонидан кўриб чиқилмоқда.

Айсултаннинг дўстларидан бири воқеа аслида бошқача кўринишда содир бўлганини маълум қилган. У кафеда Айсултан билан ўтирганида, яхши кўрган қизи қўнғироқ қилиб, уйининг эшиги ёпилиб қолганини айтган. Такси ёрдамида воқеа жойига етиб борган йигитлар эшик қулфини бузишнинг имкони йўқлиги билиб, учинчи қаватдаги квартирага ойна орқали киришга ҳаракат қилишган. Айсултаннинг балкон орқали квартирага кираётганини кўрган қўшнилар уни ўғри деб ўйлаб полиция чақирган.

Зудлик билан етиб келган полициячилар йигитларнинг ҳеч бир гапига эътибор қаратмасдан, уларнинг қўлини кишанлай бошлаган. Улардан бири Айсултаннинг томоғидан буққан. Айсултан эса буғилиб қолмаслик учун полициячини тишлаган. Шундан сўнг йигитга нисбатан электрошокер ишлатишиб, уни идорага олиб кетишган.

Ҳозирча содир бўлган воқеани Қозоғистон ҳам, Британия ҳам расман тасдиқлагани йўқ.

Айсултан — Қозоғистоннинг биринчи президентининг қизи Дариғанинг тўнғич ўғли. Ҳозирда у мамлакат Сенати раиси ҳисобланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 18 апр, 16:00 0
  • G7 вазирлари Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни муҳокама қилди 18 апр, 15:35 2
  • «Қасри Миллат»да тор доирада учрашув ўтказилди 18 апр, 15:01 42
  • Шавкат Мирзиёевни Душанбе аэропортида мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди 18 апр, 14:58 19
  • 2018 йилда ўлдига чиқарилган миллиардер тирик бўлиши мумкин 18 апр, 14:55 78
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Муҳаммадсобир Файзовнинг қариндошлари ўз ҳақиқатлари билан бўлишди 18 апр, 12:46 411
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 0
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 1
  • Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 18 апр, 16:00 0
  • G7 вазирлари Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни муҳокама қилди 18 апр, 15:35 2
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 11
  • «Қасри Миллат»да тор доирада учрашув ўтказилди 18 апр, 15:01 42
  • Шавкат Мирзиёевни Душанбе аэропортида мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди 18 апр, 14:58 19
  • 2018 йилда ўлдига чиқарилган миллиардер тирик бўлиши мумкин 18 апр, 14:55 78
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 17
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 68
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Муҳаммадсобир Файзовнинг қариндошлари ўз ҳақиқатлари билан бўлишди 18 апр, 12:46 411
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 76
  • Бўлимлар