«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 16:08
ЎЗO‘Z

Келажакда фарзандларингизга бадавлат бўлишда ёрдам берадиган тарбиянинг 6 сири

03 июл, 16:39 5 979 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Келажакда фарзандларингизга бадавлат бўлишда ёрдам берадиган тарбиянинг 6 сири Ғамхўр ота-оналар фарзандлари муваффақиятли, бахтли ва бадавлат бўлиб улғайишларини орзу қиладилар. Бунинг учун болага тонгдан кечга қадар ўқиш, дам олиш кунлари эса уни шаҳарнинг барча тўгаракларига олиб бориш шарт эмас. Болаликданоқ фарзандга тўғри молиявий ҳамда ҳаётий одатларни сингдириш муҳимроқ.

AdMe.ru болага молиявий жиҳатдан саводли ва мустақил бўлиб улғайишда ёрдам берадиган оддий, бироқ самарали маслаҳатларни танлади.

Болани масъулиятли этиб тарбияланг

Фото: AdMe
Болани ҳар бир айби учун уришиш ўрнига вазиятни тўғрилашни унинг ўзига қўйиб беринг. Агар бола ликопчани синдириб қўйган бўлса, унинг қўлига супургини тутқазинг, полга бўёқларни суртиб ташладими – қўлига мато беринг. Биринчидан, ана шунда буюмларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни тушунтирасиз. Иккинчидан, болани масъулиятлиликка ўргатасиз.

Ўз ҳаракатлари учун масъулиятли бўлиш эса муваффақиятнинг муҳим таркибий қисми.

Болани пул жамғаришга ўргатинг

Фото: AdMe
Катталар таътил, машина харид қилиш ёки институтда ўқиш учун пул жамғаргани каби бола ҳам ўз эҳтиёжлари учун пул йиғишни ўрганиши керак. Ҳар бир мақсад учун алоҳида идишни белгиланг. Масалан, бу қимматбаҳо ўйинчоқ ёки янги велосипед харид қилиш бўлиши мумкин.

Шу тариқа болани бир онли истакларга берилмай, пулни санаш ва тўғри сарфлашга ўргатасиз.

Болани молиявий масалаларга жалб этинг

Фото: AdMe
Албатта, бола хонадон харид қилиш ёки кредитни сўндиришга ёрдам бермайди. Дўкондаги кичик харидлар ёки дам олиш куни учун ҳордиқни танлашни у билан муҳокама қилинг. Хариднинг нархи, унинг зарурияти ва бошқа муқобил вариантлар ҳақида суҳбатлашинг.

Болани оилавий бюджетни режалаштиришга жалб этиш ҳам муҳим: оиланинг кирими ва пуллар нимага сарфланаётганини билсин. Ана шунда оиладаги пуллар чексиз эмаслиги ва йўқ жойдан пайдо бўлмаслигини кўрсатинг. Тежашни ва келажакда тўғри тақсимлашни ўргатинг.

Болага салбий фикрларни сингдирманг

Фото: AdMe
Кўпинча ота-оналардан «сен жуда дангасасан» ёки «фақат кўча супурувчи бўласан» қабилидаги гапларни эшитиш мумкин. Ана шундай «мақтовлардан» кейин ўз-ўзига нисбатан ишончсиз ва комплексларга тўла бўлиб улғайишига ҳайрон бўлиш керакмикан?

«Пул йўқ», «ҳалол меҳнат билан пул ишлаб тополмайсан», «барча бадавлат кишилар - ўғрилар» ва ҳоказо қабилидаги фикрлар иккинчи ўринни эгаллайди. Олдиндан бунинг иложсиз эканини билса, бола бадавлат бўлишга ҳаракат қиладими? Жавоб кундек равшан.

Болани мақтанг ва унинг ижобий жиҳатлари ва истеъдодига урғу беринг. Муваффақиятли кишилар ва уларнинг ҳаётий йўллари ҳақида ҳикоя қилинг. Болага агар у қатъият билан ўз мақсадлари сари борса, уларга эришишини кўрсатиб, рағбат беринг.

Болани тўғри тарзда мақтанг

Фото: AdMe
Болани нафақат ютуқлари, балки меҳнати учун ҳам мақтанг. Масалан, назорат иши учун олган яхши баҳоси ўрнига унга қатъият билан тайёрланганини мақтанг. Мусобақада ютгани учун эмас, ундан аввал кўплаб машқ қилгани учун мақтанг.

Ана ўшанда болага меҳнат ва интилишнинг ўзи ҳурматга лойиқ эканини тушунишда ёрдам берасиз. Бу эса келажак учун муҳим ҳисса. Ахир ҳаётда очиқ-ойдин натижа учун узоқ ишлаш талаб этилган вазиятлар бўлади.

Болага мустақил бўлиш учун рухсат беринг

Фото: AdMe
Жуда кўп ғамхўрликка ўрганган бола ўз-ўзига ишончсизлик ҳисси билан улғаяди. Ахир унга ҳатто аҳамиятсиз ишларда ҳам ёрдамга муҳтож бўлиши ва бирор нарсани ўзи амалга ошира олмаслигини доимий равишда кўрсатасиз. Гипер ғамхўрлик билан болани илк қийинчиликларда ортга чекинмай, янги нарсаларни синаб кўришдан маҳрум қиласиз.

Айрим ҳолларда ота-оналар болаларнинг мустақил ҳаракатларини тўғри баҳолашмайди. Бор-йўғи қоидани эслаб қолинг: бола ўзи бажара оладиган ишларни уларнинг ўрнига амалга оширманг.

Болани бахтли ва муваффақиятли катта одам қилиб тарбиялаш борасида бирор фикрга эгамисиз? Изоҳларда биз билан ўртоқлашинг!




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 324
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 212
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 485
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 329
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 355
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 437
  • Сўнгги янгиликлар
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 95
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 184
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 123
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 326
  • Бўлимлар