«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:14
ЎЗO‘Z

Хайриддин Султонов мактабларда ҳадис илми ўргатилиши масаласига жавоб берди

29 июн, 11:15 3 205 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хайриддин Султонов мактабларда ҳадис илми ўргатилиши масаласига жавоб берди Халқаро Пресс-клубнинг Ислом цивилизацияси марказидаги сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – спичрайтер Хайриддин Султонов ЎзА мухбирининг мактабларда Имом ал-Бухорий, Ат-Термизий ҳадислари ўқитилиши юзасидан берган саволига жавоб қайтарди.

«Бизда мактаб дарсларига ҳадис, Қуръон илми киритилмаган бўлса-да, одобнома, маънавият асослари, Ватан туйғуси ҳақида, тарих ва жаҳон динлари тарихи дарсликларимиз бор. Уларнинг ҳар бирида озми-кўпми ҳадислар, дин уламолари ва Ислом дини ҳақида маълумотлар бор. Гап унинг миқдор, ҳажм жиҳатдан қанча бўлишида эмас. Биз ўтмишда яратилган мероснинг ҳаммасини кўр-кўрона қабул қилишимиз керак эмас. Бу бугунги тараққиётимизга хизмат қиладими-йўқми?

Ҳар бир асарларга ўша даврдаги ҳукмрон сиёсат таъсир қилган. Албатта, бундан холи бўлган Қуръон ва саҳиҳ ҳадисларимиз бор. Дин йўлида яратилган китоблар жуда мураккаб масала. Унда кўплаб оқимлар бор. Қанча-қанча султон, амирлар дин номи билан ўлдирилган.

Мисол учун, Нодирабегим ҳам дин ниқоби билан ўлдирилган. Шунинг учун бу масалага ўта ҳассослик билан ёндашишимиз керак. Исломни яхши тушуниш учун илм керак, аввало динни ўргатувчиларнинг ўзида илм бўлиши керак. Беш йил араб тилини ўқиб, араб тилида ўз биографиясини ёзиб беролмайдиганлар бор. Динни ўрганишга сабр тоқати етадиган одамлар керак. Шунинг учун ёппасига ҳар бир мактабда дин дарсини ўтиш тўғри келмайди. Бизга энг мос келадиган шиор - «Дилинг Аллоҳда, қўлинг ишда бўлсин». Ҳозир бизга умуман мос бўлмаган қора кийимларга бурканишмоқда. Авваллари оналаримиз беш маҳал намоз ўқиса-да, қора матоларга бурканмаган-ку?!

Аввало дин юрагимизда, дилимизда бўлиши лозим. Дин кўз-кўз қилинмайди. Яна бир гап, дин бор ва диндор бор. Дин — ўзгармас ҳақиқатлар мажмуаси. Аммо диндорга хато қилиш, янглишиш хос. Шунинг учун диндорлар фақат тўғри гапиради, деб ўйлашимиз ҳам тўғри эмас. Қонунларимизда виждон эркинлиги мустаҳкамлаб қўйилган шуни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Ислом цивилизацияси марказини биз дин бўйича мутахассислар етишсин, деб бунёд этмоқдамиз. Алоҳида иқтидорли болаларни эса махсус диний билим юртларда тарбиялаш мақсадга мувофиқ», — деб Хайриддин Султоновнинг сўзларини келтирмоқда ЎзА.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 58
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар