«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2020, 14:06
ЎЗO‘Z

ДСҚ: Кунлик савдо пули энди тадбиркор ихтиёрида қолади

25 июн, 22:00 1 819 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДСҚ: Кунлик савдо пули энди тадбиркор ихтиёрида қолади Онлайн назорат-касса машиналарининг (НКМ) жорий қилиниши билан тадбиркорлар нақд пул тушумини ўзларининг ихтиёрида сақлаб қолиши мумкин бўлади. Бу йўл билан тадбиркор нақд пули эвазига тезда маҳсулот сотиб олиши ва уни кирим қилиши имкони яратилади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасининг электрон ҳисобварақ-фактуралар тизими ва онлайн назорат-касса машиналарининг жорий этилиши юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида хабар берилди.

ДСҚнинг солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Нодир Эркаевнинг таъкидлашича, тадбиркорларнинг кунлик савдо пули рўйхатга олиш китобига доимий қайд қилиб борилар эди. Онлайн назорат-касса машиналари ёрдамида бу тизим бекор қилинади.

«Шунингдек, кун охиридаги нақд пул тушумини юритиш ҳисоботи ҳам амалиётдан олинади.

Онлайн назорат-касса машинасини ишлатиш учун рўйхатдан ўтган тадбиркор биринчи навбатда давлат солиқ органига онлайн тарзда маълумот узатиб туради. Интернет муаммоли ҳудудларда эса НКМ учун рўйхатдан ўтган тадбиркорлар 24 соат ичида тегишли солиқ идорасига тушум ҳақида ахборот етказиши керак бўлади. Берилган муддат ичида маълумот узата олмаслик ҳолатлари учраганда ҳам турли профилактик йўллар орқали тадбиркорлар билан ишлаш, иложи борича камроқ жазо чоралари қўллаш фикридамиз», — дейди Нодир Эркаев.

ДСҚ маълумотига кўра, онлайн назорат-касса машиналари билан тадбиркорлик фаолиятига инсон омилининг аралашуви ҳам камайиши керак. Бу тадбиркорлик субъектларининг турли солиқ текширувларидан озод қилиниб, масофадан туриб назорат қилиниши билан изоҳланади.

Бундан ташқари, Нодир Эркаевнинг айтишича, бугунги кунгача солиқ органи ходимлари томонидан тадбиркорларнинг ўз тушумларини 3 баравардан 10 бараваргача яшириши ҳолатлари аниқланган. Агар онлайн назорат-касса машиналари жорий этилса, тушумларни бевосита харидорлар томонидан назорат қилишни йўлга қўйиш мумкин.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Тадбиркор нақд пул қабул қилишда онлайн-назорат касса машинасини қўллайди 25 ноя, 09:45
  • Онлайн тизимга ўтган тадбиркорлар банк кассаларига савдодан тушган нақд пулларни ўзлари белгилаган даврларда топширади 08 ноя, 12:30
  • Виртуал касса тизимини қўллаш тартиби эълон қилинди 25 сен, 12:28
  • Ўзбекистонда виртуал кассалар жорий этилмоқда 07 сен, 10:44
  • Давлат солиқ қўмитаси тадбиркорлик субъектларига мурожаат қилмоқда 26 фев, 18:30
  • Кассага бермай, киссага ураётган тадбиркорлар 10 июн, 11:22
  • Сўнгги янгиликлар
  • Япониянинг 3 ҳудудида фавқулодда огоҳлантириш эълон қилинди 07 июл, 11:14 451
  • ДХХ Тошкент шаҳрида террористик ташкилотнинг яширин гуруҳи фаолиятига чек қўйди 07 июл, 11:13 494
  • Пхеньян: АҚШ билан музокаралар олиб борилмайди 07 июл, 10:50 295
  • Индонезия соҳилларида кучли ер силкиниши рўй берди 07 июл, 10:23 343
  • Дубай хорижлик сайёҳларни қабул қила бошлайди 07 июл, 10:04 246
  • Австралиядаги дўконларда мевалардан яна игналар чиқмоқда 07 июл, 09:43 745
  • АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 3 миллиондан ошди 07 июл, 09:22 362
  • Коронавирусга қарши вакцинани шифокорлар ўз танасида синаб кўрадиган бўлишади 07 июл, 09:00 716
  • Алишер Шодмонов Ўзбекистонда коронавирус ҳали энг юқори чўққисига чиқмаганини айтди 07 июл, 08:36 768
  • Ўзбекистонда янги Аи-80 люкс маркали бензин сотувга чиқарилди 07 июл, 08:13 665
  • Тўрт ҳудудда аҳоли орасида янги ҳолатлар қайд этилди 07 июл, 07:49 723
  • Бўстонлиқда мансабдорлар бўш турган ерга сохта ҳужжат тайёрлаб бергани учун 41100 доллар олган 07 июл, 07:30 444
  • Бўлимлар