«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 00:59
ЎЗO‘Z

Олий суд Гулнора Каримова оқланиши бўйича расмий мурожаат йўқлигини маълум қилди

25 июн, 18:44 2 806 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олий суд Гулнора Каримова оқланиши бўйича расмий мурожаат йўқлигини маълум қилди Бугун, 25 июнь куни Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида «Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда Олий суд раисининг жиноят, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий, мурожаатлар билан ишлаш бўйича ўринбосарлари ва матбуот хизмати бошлиқлари иштирок этдилар.

Тадбир давомида Олий суд вакилларидан Гулнора Каримова ишини қайта кўриб чиқиш ва уни оқлаш бўйича Олий Судга қандайдир мурожаат келиб тушган-тушмагани ҳақида сўралди.

«Гулнора Каримова иши бўйича Олий Судга яқин вақт ичида бирор мурожаат келиб тушмаган. Унинг ва оила аъзоларининг турли манбалар орқали қилаётган баёнотлари Гулнора Каримованинг шахсий ташаббусларидир. Бу борада бирор расмий ҳужжат кўриб чиқилаётгани йўқ», дея Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси ўринбосари Икром Муслимовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

23 июнь куни Гулнора Каримова президентга ва Ўзбекистон халқига мурожаат қилиб чиққанди.

24 июнь куни Швейцария бош прокуратураси Гулнора Каримованинг «музлатилган» пулларидан 133 миллион доллар Ўзбекистонга қайтарилишини маълум қилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 33
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 125
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 29
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 206
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 79
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 30
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 1
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 5
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 16
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 10
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 19
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 20
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 137
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 239
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 17
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 33
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 125
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 449
  • Бўлимлар