«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 21:58
ЎЗO‘Z

Деян Журжевич «Навбаҳор» бош мураббийи қилиб тайинланди

25 июн, 16:11 2 851 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Деян Журжевич «Навбаҳор» бош мураббийи қилиб тайинланди Сербиялик мутахассис Деян Журжевич «Навбаҳор» бош мураббийи лавозимини эгаллади, деб хабар бермоқда Tribuna.uz нашри.

Бугун, 25 июнь куни клубда тақдимот маросими бўлиб ўтди. Унда Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Бозоров сўзга чиқиб, йиғилганларга янги мураббийни таништирди.

Шундан сўнг Наманган шаҳар ҳокими, «Навбаҳор» клуби президенти Шавкат Абдураззоқов ва Деян Журжевичлар ўзаро шартномага имзо чекишди.

Маълумот учун, 51 ёшли мутахассис 2012 йилда «Пахтакор» бош мураббийи бўлган, кейинроқ Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий жамоаси бошқарувига келгач, унга хорижлик ёрдамчи ва ЎФФ қошидаги Терма жамоалар марказига техник директор этиб тайинланган эди. Журжевич фаолияти давомида, шунингдек, Сербия ўсмирлар терма жамоаси ва Сербиянинг қатор клубларини бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, «Навбаҳор»ни 2018 йил октябридан буён бошқариб келган россиялик Андрей Канчельскис ўтган ҳафта охирида қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарилганди.

«Лочинлар» Суперлигада 12-турдан кейин 4-ўринда боришмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 1
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 49
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 72
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 232
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 236
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 1
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 0
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 5
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 44
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Бўлимлар