«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 12:39
ЎЗO‘Z

Тез ёрдам машиналари учун жарималар бекор қилиниши мумкин

25 июн, 06:43 4 848 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тез ёрдам машиналари учун жарималар бекор қилиниши мумкин Жорий йилнинг 21 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракция ва партия Сиёсий Кенгашининг Ижроий қўмитаси билан биргаликда ўтказилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида депутатлар Ўзбекистон «Адолат» СДП фракция аъзолари Тўлқин Абдусаттаров, Шуҳрат Якубов, Қодир Жўраевлар ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва Қонунчилик палатасига киритилиши режалаштирилаётган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 171-моддасига қўшимча киритиш ҳақида» ги қонун лойиҳасини ҳам кўриб чиқишди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Таъкидланишича, лойиҳа Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари соғлиқни сақлаш тизими ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ўрганиш ишлари якуний хулосаси, мутахассислар билан олиб борилган амалий мулоқотлар ва таҳлиллар асосида ишлаб чиқилган.

«Тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари ёрдамига муҳтож беморлар учун ҳар бир дақиқа, ҳар бир сония қимматли. Афсуски, шифокорларнинг чақирув бўйича жойига вақтида етиб бориши билан боғлиқ муаммолар тез-тез учраб туради.

Бунга ҳар қандай шошилинч ҳолатда ҳам тез тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчиларининг махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этиладиган йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга мажбурлиги сабаб бўлмоқда. Баъзи кечиктириб бўлмайдиган шошилинч ҳолатларда эса, тез тиббий ёрдам ходимлари йўл ҳаракати қоидаларини бузишга мажбур бўлмоқда ва жавобгарликка тортилаётгани маълум бўлди», — дейилади партия ахборотида.

Маълумотларга кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали тез тиббий ёрдам хизмати ҳайдовчилари томонидан 2017, 2018 йилларда ва 2019 йилнинг январь ойида жами 1 644 та йўл ҳаракати қоидалари бузилгани қайд этилган ва бу рақамлар йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Шу мақсадда, фракция аъзолари ташаббуси билан таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тез тиббий ёрдам автомашиналарининг махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ амалиётдаги айрим муаммоли ҳолатлар бартараф этилишига хизмат қилиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 73
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 535
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 485
  • Сўнгги янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 82
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 39
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 233
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 37
  • Бўлимлар