«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 09:01
ЎЗO‘Z

Самарқанд вилоят почтасининг катта пора билан ушланган собиқ раҳбари 12 йилга қамалди

21 июн, 23:27 3 274 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқанд вилоят почтасининг катта пора билан ушланган собиқ раҳбари 12 йилга қамалди «Ўзбекистон почтаси» АЖ Самарқанд филиали собиқ директори Шерали​ Умаров юқори турувчи раҳбарларга ва ўзига жами 100 минг АҚШ доллари беришини талаб қилиб, шундан 40 минг АҚШ долларини 2018 йил 22 сентябрь куни ўз хизмат хонасида фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланганди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди раиси ўринбосари Ў.Мамадалиевнинг Kun.uz’га маълум қилишича, мазкур жиноят бўйича Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2019 йил 14 февралдаги ҳукмига кўра, Ш.Умаровга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-, 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 200 баравари, яъни 36.860.000 сўм миқдорида жарима жазоси, Жиноят кодексининг 28-, 211-моддаси 3-қисми «а» банди билан Жиноят кодексининг 45-моддасини қўллаб, 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда, 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

2019 йил 18 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди кассация инстанцияси судлов ҳайъатининг очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи вилоят судининг судьяси Б.Алиқулов, ҳайъат судьялари М.Тўхтаев ва И.Ҳамидовдан иборат таркибда Ш.Умаровга нисбатан чиқарилган ҳукми устидан келтирилган кассация шикоятига асосан жиноят ишини кассация тартибида кўриб чиқилди.

Судлов ҳайъати шикоятдаги важлар суд ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилишга асос бўла олмаслиги сабабли, суд ҳукмини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 382
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 634
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 95
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 69
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 81
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 45
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 111
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 331
  • Бўлимлар