«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 19:28
ЎЗO‘Z

«Тўхтанг! Бир нарсани унутманг: Ўзбекистонда муаммо йўқ!»

24 июн, 11:04 4 740 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Тўхтанг! Бир нарсани унутманг: Ўзбекистонда муаммо йўқ!» Анча йиллар олдин, бакалаврни битиргандан кейинги илк йилларда бошим айланиб «Миллий тикланиш» партиясига иш қидириб бориб қолгандим, — деб ёзади журналист ва филолог Элдар Асанов ўзининг телеграмдаги каналида.

— Бир кунлик амалиётдан сўнг мени марказий кенгашдаги қандайдир бир амалдор олдига олиб киришганди. Кўринишидан анча ёш эркак ўн дақиқача мен билан суҳбатлашиб, партияга муносабатимга, иш фаолиятимда олдимга қанақа мақсадларни қўйишимга қизиққанди. «Ёрвораман, ватанимга хизмат қиламан» қабилидаги баландпарвоз мақсадларни санаш асносида «Ўзбекистондаги муаммоларни ўрганиб, ечимларни қидираман» деганимда исми эсимда қолмаган партия амалдори дарҳол гапимни бўлганди:

— Тўхтанг! Бир нарсани унутманг: Ўзбекистонда муаммо йўқ!

Ана ўша суҳбатдан сўнг Ўзбекистондаги партиялар ҳақида маълум тасаввур шаклланиб қолган менда. Бу тасаввурим кейинчалик кўплаб гувоҳликлар асосида мустаҳкамланди.

Дўстим Рафаэль Сатторов «Hook Report» нашри учун бир мақола тайёрлапти. Менинг тасаввурим ва фикримча, кўпчилик ўзбекистонликларнинг партиялар ҳақидаги тасаввурлари акс этган яхши мақола бўпти. Яхши муаллифнинг иши ўзи шу: ҳаётда кўриб турган нарсаларимизни чиройли қилиб тасвирлаб бериш, токи ўқувчи «ие, ҳақиқатан шундай!» деб юборсин. Яхши муаллиф доим ҳам янги билим бермайди, балки ўқувчидаги билимларни тасдиқлаб, мустаҳкамлаб беради.

Хуллас, мақоланинг қисқача мазмунини келтираман.

Партиялар бутун дунёда фуқароларни маълум ғоялар атрофида бирлаштириш, сўнг бу ғояларни сиёсий майдонга олиб кириш, бир гуруҳ фуқароларнинг иродасини сиёсий қарорларга айлантириш устида ишлайди. Бизда эса партия совет давридан қолган анъана бўйича давлат бюрократиясининг бир бўлаги сифатида қабул қилинади. Фарқ шундаки, илгари битта партия бўлган, ҳозир тўртта партия бор.

Нафақат одамлар партияларга бюрократик идоралар сифатида қарайди. Партия амалдорлари, депутатлар ҳам ўзларини бюрократ деб билади ва фаолиятларида, йиғилиш ва учрашувларда ўзларини давлат ишчиларидай тутади.

«Ёвузлик империяси» парчаланиб кетганидан сўнг собиқ совет республикаларида турли тизимлар шаклланди. Жумладан, Қозоғистон ёки Россияда ҳам авторитар тузумлар сақлангани билан, уларнинг Ўзбекистондан бир фарқи бор: ҳокимият фақат битта партияни ўз куч марказига айлантирган, сайлов чоғида ўша партия вакиллари парламентда кўпчилик овоз олиши учун бор кучларини сафарбар этади. Қозоғистонда бу «Нур отан» партияси, Россияда эса «Единая Россия» («ЕдРо»).

Ўзбекистонда эса партиялар ҳеч қандай роль ўйнамайди. Партиялар туссиз, бир-бирига ўхшаш бюрократик идоралар бўлиб қолган. Уларнинг асосий вазифаси – сиёсий ҳаёт бор деган тасаввур уйғотиб туриш. Ҳеч иккиланмай айтиш мумкинки, бугун барча партиялар тарқатиб юборилса, ҳаётимизда бирор нарса ўзгариши тугул, ўзбекистонликлар буни пайқамай қолади ҳатто.

Шундай экан, на ҳукумат партияларга сиёсий куч маркази сифатида қарайди, на одамлар партияларга катта умид боғлайди. Бизда ҳатто сайловда қаллоблик қилишга ҳам ҳожат йўқ: одамлар депутатларни одатда танимайди ҳам, уларга ўз умидларини боғламайди ва, асосийси, ким сайланишидан қатъи назар, бу на парламент фаолиятини, на сиёсий ҳаётни ўзгартиради.

Тан олиш керак, халқ билан ишлайдиган ва фидойи алоҳида депутатлар бор, лекин улар ҳам идеологик иш олиб бормайди, сиёсий конъюнктурага аралашмайди, балки хавфсиз ижтимоий ва иқтисодий масалаларда ташаббуслар қилиб туради. Бунда уларнинг партиявий мансубияти эмас, шахси асосий ўрин тутади.

Мана шу сабаб туфайли ҳокимият бирор партияга ғалабани олиб беришга эмас, одамларни сайлов участкаларига чиқаришга, чинакам сайлов манзарасини яратишга бор кучларини сафарбар этади. Навбатдаги парламент сайлови вазиятни ўзгартирадими? Муаллиф бунга ишонмайди. Лекин чиқмаган жондан умид деб қўйишдан бошқа чорамиз йўқ.

Хуллас, (мақолани) ўқишни тавсия қиламан, дея постини тугатган Элдар Асанов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 94
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 81
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 73
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 95
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 574
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 539
  • Сўнгги янгиликлар
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 0
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 1
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 0
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 3
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 29
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 21
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 51
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 196
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 61
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 184
  • Бўлимлар