«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 12:11
ЎЗO‘Z

“Ишонч телефони”га ишонса бўладими?

22 июн, 16:09 3 714 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Ишонч телефони”га ишонса бўладими? “Ишонч телефони” фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим воситадир. Шу боис бугунги кунда кўплаб ташкилот ва идораларда мазкур тизим йўлга қўйилгани мавжуд камчиликларни бартараф этиш, жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлашда қўл келмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси ва туман инспекциялари “Ишонч телефони”га жисмоний ва юридик шахслардан жами 262 та мурожаат келиб тушган. Таҳлилларга кўра, 115 та мурожаат назорат касса машинаси чекини бермаслик, 33 таси савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида тўлов терминаллари ишламаётганлиги ёки шу билан боғлиқ муаммолар, 8 таси тегишли ҳужжатсиз маҳсулотлар сотиш, хизматлар кўрсатиш ва 106 таси бошқа қонун бузилиш ҳолатлари билан боғлиқ масалаларга дахлдор.

Мисол учун, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатда Шайхонтоҳур тумани, Шерозий кўчасида жойлашган умумий овқатланиш шохобчасида харид чеки берилмагани баён қилинган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида ошхона кассири мижозга 18 минг сўмга харид чеки бермаганлиги ҳамда кунлик савдодан тушган 8 миллион 750,5 минг сўм нақд пулни назорат-касса машинаси хотирасига киритмагани аниқланди.

Назорат тадбирида корхона раҳбарлари билан профилактик суҳбат ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги “Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда солиққа оид қонунчилик талаблари тушунтирилди.

Эслатиб ўтамиз, агарда қонуний ҳуқуқ ва манфаатларингиз бузилса, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг 71-244-54-86 рақамли “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилинг. Зеро, сизнинг ҳар бир мурожаатингиз алоҳида эътиборга олиниб, кўриб чиқилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 92
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 152
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 282
  • Бўлимлар