«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 07:11
ЎЗO‘Z

Алимент тўловчи ота Тошкент шаҳридан топилди. Отадан алимент пуллари ундирилдими?

18 июн, 12:49 2 889 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алимент тўловчи ота Тошкент шаҳридан топилди. Отадан алимент пуллари ундирилдими? Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 03.02.2004 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Р.Буроновдан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун собиқ турмуш ўртоғи М.Хакимова фойдасига алимент ундириш белгиланган.

Р.Буронов фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент тўлашдан бўйин товлаб, яшаш манзилидан бедарак чиқиб кетганлиги учун унга нисбатан 2019 йил 2 май куни Мажбурий ижро бюросининг Денов туман бўлими томондан қидирув эълон қилинган.

Р.Буронов алимент пулларини тўлашни пайсалга солиб қочиб юрганлиги сабабли, оз эмас, кўп эмас 17 миллион 500 минг сўм қарздорлик йиғилиб қолган эди.

Алимент пулларини тўламасдан қочиб кетсам мендан бу қарздорликларни ундира олмайди қабилидаги фикрлар билан қочиб кетишни лозим топди.

Алимент даврий ундирув бўлганлиги сабабли унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган эди.

Бюронинг тезкор қидирувлари натижасида қарздор ота Тошкент шаҳридан 3 июнь куни қидириб топиб келтирилган. Қарздор отага алимент тўламаслик оқибатлари тушунтирилгандан сўнг, ота ўз фарзандининг моддий таъминоти учун йиғилиб қолган алимент пулларини тўлиқ тўлаб берди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашди. Бунга сабаб нимада? 17 апр, 23:53 110
  • Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яна бир махфий туннел топилди (видео) 17 апр, 22:29 212
  • Андижонлик йигит Кореяга ўқишга кетгач, террористик ташкилот етакчилари таъсирига тушгани аниқланди 17 апр, 17:55 216
  • Instagram орқали фуқароларни чув тушириб келган 18 ёшли йигит қўлга олинди 17 апр, 15:38 57
  • Ҳазораспда 31 та жаримаси бор “Cobalt” хатланиб, МИБ биносига жойлаштирилгач, қарздор барча жарималарни тўлади 17 апр, 14:28 60
  • НАТО мутахассислари Ўзбекистон Қуролли кучлари курсантлари учун ўқув машғулотлари ўтказмоқда 17 апр, 10:13 50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов, навбат “Ювентус”га! 18 апр, 00:18 166
  • Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик" 18 апр, 00:02 65
  • ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди 17 апр, 23:59 59
  • Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашди. Бунга сабаб нимада? 17 апр, 23:53 110
  • Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда" 17 апр, 23:36 53
  • Тимур Кападзе Малайзия устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 17 апр, 23:10 70
  • Украинадаги урушда қанча рус аскари ҳалок бўлгани маълум қилинди 17 апр, 22:50 147
  • Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яна бир махфий туннел топилди (видео) 17 апр, 22:29 212
  • Тимур Кападзе: Бу мусобақада кучсиз жамоа йўқ, ҳамма бу ерга катта мақсад билан келган 17 апр, 21:53 61
  • Покистон Афғонистон ва Эрон билан чегаралари яқинидаги иккита базасини АҚШга топширди 17 апр, 21:27 157
  • Файзуллаевга Италиянинг машҳур жамоаси харидор! 17 апр, 21:00 236
  • "Балтика"га қарши учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлган Файзуллаев жамоадошларини ош билан сийлади 17 апр, 20:44 143
  • Бўлимлар