«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 15:19
ЎЗO‘Z

Янги ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди

17 июн, 18:37 5 626 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Янги ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди Ўзбекистон Президентининг қарори билан 2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди.

Ҳужжатда кўрсатилишича, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Молия вазирликлари билан биргаликда вазирлик, идора, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар иштирокида 2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш давлат буюртмаси ва иш берувчиларнинг олий таълим муассасалари битирувчиларига бўлган талаби параметрлари ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинди.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:

а) олий таълим муассасаларига қабул олий маълумотли кадрларга талаб юқори бўлган иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари учун давлат буюртмаси асосида;

олий таълим муассасаларининг мавжуд қувватлари, моддий-техник базаси ҳамда профессор-ўқитувчилари таркибидан келиб чиқиб, олий таълим муассасалари томонидан бўйсунувига кўра вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда белгиланадиган бакалавриат таълим йўналишларига табақалаштирилган тўлов-контракт, магистратура мутахассисликларига базавий тўлов-контракт бўйича қўшимча қабул параметрлари асосида амалга оширилади;

б) ногиронлиги бўлган шахсларга давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг умумий сонига нисбатан қўшимча икки фоизли давлат гранти асосида ажратиладиган қабул параметрлари бўйича олий таълим муассасаларининг кундузги, сиртқи ёки кечки таълим шаклларидан бирида таълим олиш ҳуқуқи берилади;

в) тўлов-контракт асосида таълим олаётган барча босқич талабаларига, ўз хоҳишларига кўра контракт қийматини стипендияли ёки стипендиясиз шаклда тўлаш ҳуқуқи берилади;

г) давлат буюртмаси параметрлари доирасида олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқитишнинг тўлов-контракт қиймати тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги ўқитиш шакли учун белгиланган тўлов-контракт қийматидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади;

д) магистр даражасига эга бўлган юқори малакали мутахассислар қатламини кенгайтириш мақсадида магистратурага қабул қилишда абитуриентларнинг қабул бўйича белгиланган турдош бакалавриат таълим йўналишлари негизидаги магистратура мутахассисликларидан ташқари бошқа магистратура мутахассисликлари бўйича ҳам танловда иштирок этишига рухсат берилади. Бунда, алоҳида мутахассисликлар ва уларга мувофиқ бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланади;

е) олий таълим муассасалари ректорларига (филиаллар директорлари) бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда чет эл фуқароларини тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини тегишли бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган базавий тўлов-контракт миқдоридан кам бўлмаган миқдорда белгилаш ҳуқуқи берилади.

2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари:

а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

кундузги таълим шаклига – 80 430 нафар;
сиртқи таълим шаклига – 19 985 нафар;
кечки таълим шаклига – 1 985 нафар;

б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 7 695 нафар этиб тасдиқланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 16
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 30
  • «Права» расмийлаштириб беришини айтиб, фуқароларни чув тушириб келган шахс ушланди 18 апр, 08:34 24
  • Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашди. Бунга сабаб нимада? 17 апр, 23:53 262
  • Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яна бир махфий туннел топилди (видео) 17 апр, 22:29 355
  • Андижонлик йигит Кореяга ўқишга кетгач, террористик ташкилот етакчилари таъсирига тушгани аниқланди 17 апр, 17:55 261
  • Сўнгги янгиликлар
  • 2018 йилда ўлдига чиқарилган миллиардер тирик бўлиши мумкин 18 апр, 14:55 0
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 1
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 16
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Муҳаммадсобир Файзовнинг қариндошлари ўз ҳақиқатлари билан бўлишди 18 апр, 12:46 180
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 35
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 84
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 30
  • Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди» 18 апр, 11:17 59
  • АҚШ нашри Исроил ва Фаластин можароси ҳақидаги янгиликларда “геноцид” сўзидан фойдаланишни тақиқлаб қўйди 18 апр, 10:54 31
  • «Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 18 апр, 10:39 124
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 37
  • Байден Украина ва Исроилга ёрдам тўғрисидаги қонунларни қўллаб-қувватлади 18 апр, 10:00 86
  • Бўлимлар