«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:59
ЎЗO‘Z

Трамп сайловолди штабининг бир неча ходими маълумотлар сизиб чиқиши сабабли бўшатилади

17 июн, 09:10 2 638 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трамп сайловолди штабининг бир неча ходими маълумотлар сизиб чиқиши сабабли бўшатилади АҚШ президенти Дональд Трамп сайловолди штаби президентнинг паст рейтингидан гувоҳлик берувчи ички маълумотларнинг сизиб чиқиши сабабли жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича бир қатор мутахассислари хизматларидан воз кечадиган бўлди. Бу ҳақда NBC телеканалига таяниб Kun.uz хабар берди.

Манбалар маълумотларига кўра, гап штаб томонидан жорий йилда аввалроқ тўпланган ва эълон қилиш учун мўлжалланмаган маълумот ҳақида бормоқда. Бироқ ушбу маълумот март ойида The New York Times нашри, ABC ва NBC телеканаллари ва бошқа бир қатор ОАВ журналистлари қўлига тушган.

Бу маълумотларга кўра, Трамп 11 та штатда сайловчилар орасида оммавийлик бўйича собиқ вице-президент Жо Байдендан ортда қолмоқда. Байден навбатдаги президент сайловларига демократик партиядан номзоди илгари сурилиши мумкин ва ҳозирда Трампнинг энг кучли рақиби ҳисобланади.

Маълумотларнинг гувоҳлик беришича, президент сайловлари натижаларига муҳим таъсирга эга ҳисобланган баъзи штатларда Байден Трампни қўллаб-қувватланиш бўйича 10-15 фоизга ортда қолдирмоқда. Трамп штаби вакиллари ушбу маълумотлар эскириб қолганини айтишган.

Трампнинг ўзи эса унинг паст рейтингидан дарак берувчи сўровнома натижалари хато эканлигини таъкидлаб ўтган. NBC Трамп штабининг айнан қайси ходимлари бўшатилишига аниқлик киритмаган.

АҚШ президентининг 59-сайловлари 2020 йил 3 ноябрда бўлиб ўтади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар