«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 04:09
ЎЗO‘Z

Бор-йўғи икки дақиқа: қанд касалидан сақланишнинг оддий усули маълум қилинди

16 июн, 23:36 4 579 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бор-йўғи икки дақиқа: қанд касалидан сақланишнинг оддий усули маълум қилинди Жуда қисқа, бироқ шиддатли кечувчи машғулотлар 2-турдаги қанд касали ривожланиши хавфини камайтириши мумкин. Эътиборлиси, бу машғулотларга арзимаган вақт кетади.

“МедикФорум” порталининг хабар беришича, ушбу машғулотларга ҳар ҳафта фақатгина 2 дақиқа ажратиш кифоя қилар экан. Бундай фикрга Шотландиядаги Абердин университети ходимлари тегишли тадқиқотдан кейин келишди.

Олимларнинг таъкидлашича, агар ҳар ҳафта ҳар бири бир дақиқадан давом этувчи шиддатли машқлардан 2 та сеанс ўтказилса, қанд касаллигининг олдини олиш мумкин экан. Олимлар бундай қисқа, бироқ шиддатли машқларнинг самарасини ҳар кунги 30 дақиқалик ўртамиёна жисмоний фаоллик самарадорлигига қиёслашган.

Тадқиқот давомида ортиқча вазнли, қанд касали хавфига эга кўнгиллилардан олинган маълумотлар таҳлил қилинган. Улар 8 ҳафта давомида велотренажёрда ҳафтасига 2 мартадан машғулот ўтказишиб, тренажёрда 6 сониядан 10 марта шиддат билан ишлашган. Аниқланишича, бу уларнинг юрак-томир тизимлари ҳолатини ва организмнинг қонни шакардан тозалай олиш қобилиятини яхшилаш учун етарлилик қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 200
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 306
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 162
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 280
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 147
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 171
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 64
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 127
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 47
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 52
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 55
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 90
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 168
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 135
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 84
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 85
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 169
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 473
  • Бўлимлар