«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:03
ЎЗO‘Z

Мактабларга немис ва француз тиллари қайтади

16 июн, 15:30 5 320 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мактабларга немис ва француз тиллари қайтади Давлат мактабларига немис ва француз тиллари қайтарилади ва ўқув дастурлари ихтисослаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланган.

Бу тилларга ихтисослаштирилган мактабнинг асосий вазифаси умумий ўрта таълимнинг давлат стандартлари асосида замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда немис ва француз тилларини чуқур ўқитишдир.

«Охирги 2 йил давомида Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати янги босқичга кўтарилиб, Франция ва Германия давлатлари билан ҳар томонлама ҳамкорлик йўлга қўйилди. Хусусан, мамлакатимиз раҳбарининг Франция ва Германияга, шунингдек, Германия президентининг юртимизга ташрифи давомида имзоланган ўзаро ҳамкорлик алоқалари бўйича шартномалар бунинг яққол исботидир», – дейилади ХТВ ахборотида.

Бу икки тилда таълим қандай кучайтирилади?

Мактабга тажрибали маҳаллий ва хорижий ўқитувчилар жалб қилинади.
Таълим муассасаси ўқувчиларни республика ва халқаро фан олимпиадалари, танловлар, бошқа тадбирларга тайёрлайди.

2019/2020-ўқув йилидан бошлаб сўнгги 10 йил давомида немис ва француз тили ўқитилиши тўхтатилган ёки бошқа хорижий тилларга алмаштирилган ихтисослаштирилган мактабларда немис ва француз тилларини ўқитиш қайта йўлга қўйилади.
Ҳар бир ҳудудда биттадан немис ва француз тилига ихтисослаштирилган мактаблар таянч мактаб сифатида белгиланади.

Немис ва француз тилларига ихтисослаштирилган мактаблар учун ўқув режаси ишлаб чиқилади.
2019/2020-ўқув йилидан бошлаб немис ва француз тили ўқитувчилари учун малака ошириш курслари ташкил этилади.

Немис ва француз тиллари бўйича ўқитувчиларни қайта тайёрлаш истисно тариқасида бепул амалга оширилади.
2019/2020-ўқув йилидан бошқа хорижий тиллар ўқитилаётган ихтисослашган мактабларда немис ва француз тиллари иккинчи тил сифатида жорий этилади.

Ихтисослашган мактабнинг 11-синф битирувчиларига Германиянинг TestdAF (Test deutsch als fremdsprache) ва Франциянинг TestDElF (Diplome d’etudes en langue Francaise) дипломлари берилади.

Ҳозир аҳвол қандай?

Ҳозир немис тили чуқурлаштириб ўқитиладиган мактаблар сони 4 тадан 9 та етган. Немис тили ўргатиладиган мактаблар сони 54 тага ортиб, жами 1677 тага, шунингдек, бу тилни ўрганаётган ўқувчилар сони 14,5 мингга ортиб, 355 мингга етган.

Француз тили ўргатиладиган мактаблар эса 44 тага ортиб, жами 1187 тага, француз тилини ўрганаётган ўқувчилар сони эса 7,8 мингга ортиб, 234,7 мингга етган.
Лекин сўнгги 10 йилда бу тилларни ўқитадиган мактаблар сони ҳам, ўқувчилар сони ҳам камайиб борган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 58
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар