«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:08
ЎЗO‘Z

Тошкент шаҳрининг 5 та туман давлат солиқ инспекцияларига янги раҳбарлар тайинланди

13 июн, 19:36 3 470 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент шаҳрининг 5 та туман давлат солиқ инспекцияларига янги раҳбарлар тайинланди Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Сергели, Шайхонтоҳур ва Бектемир туманлари давлат солиқ инспекцияларида янги раҳбарлар иш бошлади. Бу ҳақида ДСҚ Матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Кабиров Наим Ноёбович Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Н.Кабиров 1969 йилда Тошкент вилояти Оққўрғон туманида туғилган. 1997 йили Тошкент давлат университети, 2009 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

У солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 1993 йилда Оққўрғон тумани давлат солиқ инспекциясида инспекторликдан бошлаб, янги лавозимга тайинлангунига қадар Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Маҳмадўстов Жалол Маҳмадўстович Юнусобод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Ж.Маҳмадўстов 1973 йилда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида туғилган. 1996 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ҳамда 2007 йили Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

У солиқ тизимида 1996 йилдан буён фаолият кўрсатиб, Тошкент шаҳри туманлари инспекцияларида турли лавозимларда самарали меҳнат қилган. 2018 йил сентябрь ойидан шу кунга қадар Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Эргашов Жамшид Ашурович Сергели тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Ж.Эргашов 1981 йилда Сурхондарё вилояти Шеробод туманида туғилган. 2003 йили Термиз давлат университетини, 2005 йили Ўзбекистон Миллий университетини, 2011 йили Банк-молия академиясини (магистратура) тамомлаган.

У 2007-2014 йилларда Сурхондарё вилояти давлат солиқ хизмати органларида фаолият юритиб, янги лавозимга тайинлангунига қадар Молия вазирлигининг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаментида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Муллажонов Ҳожиакбар Хамидович Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Х.Муллажонов 1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2010 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 2014 йилдан Тошкент шаҳри Ғазначилик бошқармаси Шайхонтоҳур тумани бўлимида инспекторликдан бошлаб, янги лавозимга тайинлангунига қадар Яккасарой тумани Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган.

Давлатов Илҳомжон Ғуломжонович Бектемир тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
И.Давлатов 1986 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 2011 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ва 2018 йили Банк-молия академиясини (магистратура) тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 2011 йилда Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармасидан бошлаб, янги лавозимга тайинлангунига қадар ушбу жамғарманинг Олмазор тумани бўлими бошлиғи сифатида ишлаб келган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар