«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 02:34
ЎЗO‘Z

Мубин Мирзаев: "Солиқ имтиёзлари максимал даражада камайтирилади"

12 июн, 18:11 3 303 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мубин Мирзаев: "Солиқ имтиёзлари максимал даражада камайтирилади" Кимдир ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) имтиёзига эга бўлса, бошқаси уни қоплаши керак. Шунинг учун, солиқ имтиёзларини максимал даражада қисқартириш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқиляпти, дея баёнот берди Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев.

12 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси мутасаддилари иштирокида «Қўшимча қиймат солиғи ва бошқа янги солиқлар имплементацияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳияти» мавзусида брифинг ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда қўмита раиси биринчи ўринбосари ҚҚС тизими бўйича имтиёзларни тугатиш ҳақида келгуси режалар ҳақида гапирди.

«Бизнинг мақсадимиз — ижтимоий моҳиятдаги, хусусан дори-дармон, китоб ва газеталар фаолияти бўйича ҚҚС имтиёзини қолдириб, қолган барча соҳалар бўйича ҚҚС имтиёзини бекор қилиш кўзда тутилган. Бу ўзгариш 2020 йил 1 январдан кучга киради», — дейди Мирзаев.

Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосарининг айтишича, барча тадбиркорлик субъектлари ва корхона, ташкилотлар ҚҚС тизимида қамраб олингач, солиқ ставкасини қайта кўриб чиқиш, уни ўзгартириш ва мувофиқлаштириш имкониятлари пайдо бўлади.

Мубин Мирзаев Kun.uz'га берган интервьюсида солиқ имтиёзлари бўйича гапириб, уларни ҳам янги таҳрирдаги Солиқ кодексига киритиш масаласи турганини маълум қилганди. Шунга қарамай, айрим қарор ва муддатли тақдим этилган имтиёзларни кодексга киритиш имконияти йўқ.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 135
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 114
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 211
  • Кувайт Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сармоя киритмоқчи 13 апр, 17:27 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 43
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 56
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 136
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 211
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 84
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 90
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 122
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 187
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 169
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 155
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 191
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 311
  • Бўлимлар