«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 16:47
ЎЗO‘Z

«Мана ўзбек гўзали». Наҳотки, миллатимиз қизлари шу қиёфада бўлса?!

08 июн, 18:20 10 763 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Мана ўзбек гўзали». Наҳотки, миллатимиз қизлари шу қиёфада бўлса?! Қўғирчоқлар миллатимиздан «сўзлайди». Аммо негадир ўзбекона ясалган қўғирчоқлардан асло кўнглим тўлмайди. Сабаби қошлари қўшилган, юзлари ойтовоқдек, кўзларининг таърифига тил ожиз!

Айниқса, миллатимиз қиёфаси акс эттирувчи ана шундай қўғирчоқлар Самарқанд, Бухоро каби сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган жойларда сотилиши миллат кишисини янада ўйга толдиради. Қани шоиру замон бобокалонларимизга илҳом берган парирўй чеҳралар? Қани Қодирий бобомиз таърифлаган Кумуш сиймолар?

Бугунгиси эса ошиб тушди! ТВда бир қўғирчоқ «устаси» ойтовоқ бир тасқара қўғирчоқни ясаб туриб, «мана ўзбек гўзали тайёр бўлди», дейди! Наҳотки, бизнинг миллатимиз аёллари шу қиёфада бўлса?!

Қизларим «Кукла Барби» сингари очиқ-сочиқ қўғирчоқлардан кўра, ўзимизнинг миллатимизга хос қора қош, қора соч қўғирчоқлар ўйнаб ўсишини хоҳлаганимдан доим миллий қўғирчоқлар олишга қизиқаман. Яқинда Самарқанддан бир қўғирчоқ сотиб олдим. Шу атрофда бир талай сайёҳлар. Ҳаммаси қўғирчоқни юзини кўрсатиб, мийғида кулиб қўйишади...
Ҳурматли қўғирчоқ ясовчилар, миллатимиз қиёфасини яратаётганда минг карра эътиборли бўлиш ижодкор сифатида бурчлисизлар, шуни унутманг.

Орзугул Рустамованинг «Facebook» саҳифасидан олинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 0
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 20
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 22
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 90
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 299
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 2
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 17
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 44
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 52
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 41
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 46
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 85
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 32
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 506
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 250
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 57
  • Бўлимлар