«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 06:20
ЎЗO‘Z

Яширилган "Николай" тилла тангалари фош қилинди

08 июн, 13:43 6 577 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Яширилган "Николай" тилла тангалари фош қилинди Маълумки, Давлат божхона қўмитаси республикада қонун ҳужжатларига мувофиқ маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби устидан назоратни амалга оширади.

Яқинда Тошкент вилояти божхона бошқармаси“Ғишткўприк”чегара божхона пости ходимлари ноёб тарихий ва маданий бойликларнинг республикадан олиб чиқишга бўлган уринишни бартараф этишди.

Гап шундаки, мазкур божхона пости орқали қўшни давлатга йўл олган фуқаро М.М.нинг қўл юки белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, назорат-рентген аппаратида шубҳали тасвирлар акс этди.

Шундан сўнг, ушбу қўл сумкаси холислар иштирокида ва белгиланган тартибда очиб кўздан кечирилди. Натижада, унда божхона назоратидан яширилган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, қиймати 6 400 000 сўмлик, вазни 16 граммни ташкил қилган 2 дона 1898 йилда, 1 дона 1899 йилда ва 1 дона 1900 йилда ишлаб чиқарилган “Б.М.Николай” ёзувли тилла тангалар борлиги аниқланди.

Ушбу пост ходимлари томонидан заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига доир яна бир ҳолат аниқланди. Қўшни давлатдан пиёда ҳолда кириб келган фуқаро С.Ё.нинг ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди. Шундан сўнг, ушбу фуқаро шахсий кўрикдан ўтказилди. Натижада, унда божхона назоратидан яширилган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, оғирлиги 172 грамм бўлган, сариқ металдан ясалган, қиймати 51 600 000 сўмлик, 3 турдаги заргарлик буюмлари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 0
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 87
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 312
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 140
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 107
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 87
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 8
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 12
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 121
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 64
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 27
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 36
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 200
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 139
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 128
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 45
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 233
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 299
  • Бўлимлар