«Ростов» клуби ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов билан янги шартнома имзолаганини эълон қилди. Янги меҳнат битимига кўра, 23 ёшли футболчи 5 йил давомида ростовликлар шарафини ҳимоя қилади.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2017 йилдан бери «Ростов» таркибида ўйнаяпти. Ўтган мавсумда у 26 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.
Шомуродов билан бирга дарвозабон Сергей Песьяков ҳам «Ростов» билан шартномасини узайтирди.