«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 01:39
ЎЗO‘Z

Ўта оғир вазндаги энг яхши боксчилар рейтинги эълон қилинди

07 июн, 07:43 3 462 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўта оғир вазндаги энг яхши боксчилар рейтинги эълон қилинди Нуфузли The Ring спорт нашри чемпионлик жангларини ўтказувчи етакчи халқаро ташкилотлар билан параллел равишда профессионал боксчиларнинг ўз рейтингини олиб боради. Журнал вазн тоифалари бўйича боксчилар рейтингини янгилади. Ўта оғир вазнда британиялик Тайсон Фьюри етакчилик қилмоқда.

2-ўринни WBC чемпиони Деонтей Уайлдер эгаллаган. Унинг ортидан яқинда британиялик Энтони Жошуадан 4 та чемпионлик камарини тортиб олган Энди Руиз келмоқда.

WBA, IBF, WBO ва IBO камарларини бой берган Жошуанинг ўзи эса 4-ўринни эгаллаган. 5-ўринга британиялик Диллиан Уайт, 6-ўринга кубалик Луис Ортис қўйилган. Ортис яқин орада Уайлдер билан жанг ўтказади. Россиялик боксчи Александр Поветкин 7-ўринга лойиқ топилган.

Етакчи ўнталикка Жозеф Паркер (Янги Зеландия), ҳали бирор марта ютқазмаган Адам Ковнацки (АҚШ) ва болгариялик Кубрат Пулев ҳам киритилган.

Шунингдек, вазн тоифасидан қатъий назар боксчилар орасида енгил вазн тоифасида иштирок этувчи украиналик Василий Ломаченко етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларни иккинчи ярим ўрта вазн тоифаси вакили Теренс Кроуфорд, ўрта вазн вакили Саул Алварез, иккинчи енгил вазн вакили япониялик Наоя Иноуэ, ўта оғир вазн тоифасига ўтган украиналик Александр Усик, ярим ўрта вазн вакили америкалик Эррол Спенс, ўрта вазн вакили қозоғистонлик Геннадий Головкин, ўта енгил вазн вакили мексикалик Хуан Франсиско Эстрада, ўрта ярим вазн вакили америкалик Майки Гарсия ва иккинчи енгил вазн вакили Донни Найтс эгаллаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 5
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 10
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 19
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 81
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 234
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 1 085
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 0
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 0
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 2
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 5
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 16
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 10
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 19
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 20
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 139
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 239
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 18
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 33
  • Бўлимлар