«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 13:53
ЎЗO‘Z

Зеленский ҳукумати «Қримни қайтариш стратегияси»га тайёргарлик кўрилаётганини билдирди

04 июн, 16:46 2 883 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Зеленский ҳукумати «Қримни қайтариш стратегияси»га тайёргарлик кўрилаётганини билдирди Украина президенти Владимир Зеленский Брюсселга илк бор ташрифи чоғида Европа Иттифоқи ва НАТО расмийлари билан Киевда ишлаб чиқилаётган «Қримни қайтариш» стратегиясини муҳокама қилади. «РБК»нинг хабар беришича, бу ҳақда Зеленский матбуот котиби Юлия Мендель маълум қилган.

«Администрация Қримни унутиб юборди деб ўйламанг. Доимий консултация ўтказилмоқда. Бир қарорга келинганда маълум қилинади», — деб тушунтириш берган Мендель. Унинг таъкидлашича, Зеленский администрацияси шаффоф бўлиш ниятида, бироқ якуний қарор чиқарилмагунча тафсилотларни ошкор қилмайди.

Май ойи охирларида маълум бўлишича, Зеленский Брюсселга 4—5 июнь кунлари келади. Қайд этилишича, у НАТО бош котиби Йенс Столтенберг, Европа Кенгаши президенти Дональд Туск ва Европа Комиссияси раиси Жан-Клод Юнкер билан учрашиши кутилмоқда. Бундан ташқари, президент июль ойида Украина—ЕИ саммити доирасида Брюсселга яна ташриф буюради.

Инаугурация вақтида Зеленский Қрим ва Донбасс «Украина ери» эканини айтган. Унинг таъкидлашича, мамлакат нафақат ҳудудни, балки одамларни ҳам йўқотди.

Қрим 2014 йилда ўтказилган референдум натижаларига кўра Россия таркибига киритилган эди. Украина содир бўлган ҳолатни аннексия (бир давлат томонидан бошқа давлатнинг бир қисмини мажбуран қўшиб олиниши) деб баҳоламоқда. Кремлда бу айблов бир неча марта инкор этилган. Россия президенти Владимир Путин эса Қримнинг эгалик масаласи тарихий жиҳатдан ёпилганини маълум қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 1
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 13
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 47
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 256
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 130
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 1
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 0
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 1
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 12
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 39
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 46
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 256
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 130
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 115
  • Бўлимлар