«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 19:19
ЎЗO‘Z

«Терминатор» продюсери навбатдаги фильмини Ўзбекистонда суратга олмоқчи

03 июн, 21:14 4 238 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Терминатор» продюсери навбатдаги фильмини Ўзбекистонда суратга олмоқчи Фото:«Ўзбеккино»
АҚШлик машҳур продюсер Лоуренс Алан Касанофф Ўзбекистон миллий кинокомиссияси аъзолари ҳамроҳлигида Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларини ўзининг навбатдаги фильми учун локациялар танлаш мақсадида кўздан кечирди.

Йўлга қўйилаётган ҳамкорлик натижасида Ўзбекистонда Голливуд блокбастерининг бир қисмини суратга олиш ишлари бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Ўзбекистон миллий кинокомиссияси АҚШ киноижодкорларининг юртимизда мазкур фильмни тасвирга олишини ташкил қилиш ва АҚШдан келган киноижодкорларга тасвирга олиш жараёни давомида тўлиқ кўмак кўрсатиш масаласида келишиб олинди.

Маълумот учун, Лоуренс Касанофф «Mortal Combat» франшизаси асосчиси, «Терминатор», «Лего-юлдузлар жанги» каби фильмлар продюсери ҳисобланиб, «Terminator 2: Judgment Day» (Терминатор 2: Қиёмат куни) картинаси учун Оскар мукофотига сазовор бўлган. У Арнольд Шварценеггер бош қаҳрамон ролини ижро этган ва Жеймс Кемерон режиссёрлик қилган «True Lies» (Чин ёлғонлар) фильмида ижрочи продюсер вазифасини бажарган.

Лоуренс Касанофф 1990 йил кинорежиссер Жеймс Кемерон билан биргаликда «Lightstorm Entertainment» кинокомпаниясига асос солади. Ушбу кинокомпания шу кунгача «Титаник», «Аватар» сингари фильмлар продюсерлиги билан шуғулланган. Лоуренс 200 ортиқ фильмлар яратилишда иштирок этиб, кинобизнесда миллиард доллардан ортиқ маблағ тўплаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий кинокомиссияси кинотуризмни ривожлантириш, хорижий кинокомпаниялар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни тасвирга олиш ишларида қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда мамлакат кинолокациясини хорижда кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 июлдаги ПҚ-3880-сон қарорига асосан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Ўзбеккино» миллий агентлиги ва кинематографияни ривожлантириш маркази тизимида ташкил қилинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 29
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 118
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 378
  • Оғир вазиятда Лолани қўллаб-қувватлаймиз! Фақат... 21 апр, 19:09 1 128
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 0
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 1
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 2
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 58
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Бўлимлар