«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:43
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон мактабларида янги тизим жорий этилиши мумкин

03 июн, 19:36 3 354 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон мактабларида янги тизим жорий этилиши мумкин 2021 йил 1 сентябридан бошлаб “Электрон давомат” тизимини Ўзбекистондаги барча умумтаълим мактабларида босқичма-босқич жорий этилиши кутилмоқда.

“Умумтаълим мактабларида ўқувчилар давоматини назорат қилишнинг ягона электрон дастурий тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарор лойиҳасида Халқ таълими вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг умумтаълим мактабларида ўқувчилар давоматини назорат қилишнинг ягона электрон дастурий тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик бериш назарда тутилган.

Қарор лойиҳасига Умумтаълим мактабларида ўқувчилар давоматини назорат қилишни таъминловчи “Электрон давомат” тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида низом илова қилинган.

“Электрон давомат” тизимининг асосий вазифалари:

- умумтаълим мактаблари ўқувчилари дарсга ўз вақтида қатнашишини биометрик идентификация тизимлари ва бошқа усуллар ёрдамида мониторинг қилиб бориш;

- ўқувчиларнинг таълим олишига кўмаклашиш ва таълим олиш жараёнига ўз вақтида иштирок этишини масофавий тарзда назорат қилиб бориш;

- умумтаълим мактабларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни ривожлантириш, улар орқали умумтаълим мактабларида таълим жараёнларида шаффофликни таъминлаш ва коррупцияни олдини олиш;

- вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари боланинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишлари шарт ҳамда уларнинг тарбияси ва таълим олишлари учун жавобгарлиги бўйича қонунларда белгиланган нормаларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлашга амалий асос яратиш;

- ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ихтиёрий равишда фарзандларининг умумтаълим мактабларидаги давомати ҳақидаги маълумотларни кузатиб бориш имкониятини яратиш.

“Халқ таълими вазирлиги:

2020 йил 1 сентябрга қадар “Электрон давомат” тизимини ишлаб чиқиб, Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларига давлат-хусусий шериклиги асосида синов тариқасида жорий этсин;

2021 йил 1 сентябридан бошлаб “Электрон давомат” тизимини республикамиздаги барча умумтаълим мактабларида босқичма-босқич жорий этилишини таъминласин”, дейилган ҳужжат лойиҳасида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 57
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар