«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 19:24
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон фуқароларини Кореяга ишга юбориш бўйича янги тизим тақдимоти ўтказилди

02 июн, 14:20 3 770 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон фуқароларини Кореяга ишга юбориш бўйича янги тизим тақдимоти ўтказилди 1 июнь Ўзбекистон фуқароларини кейинчалик Корея Республикасида ишга жойлаштириш учун корейс тили бўйича тест синовидан ўтказиш тартибидаги ўзгаришлар ҳақида очиқ тақдимот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур ўзгаришлар уч муҳим тамойилга асосланган:
– Коррупция ва монополияга йўл қўймаслик;
– Шаффофлик;
– Жамоат назорати.

Нималар ўзгарди?

Биринчи, EPS-TOPIC’ка кириш учун корейс тилини билиш бўйича саралаш тестларни ўтказиш ҳуқуқи барча тадбиркорлик субъектларига берилди. Мазкур фаолият билан шуғулланиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан Билимни баҳолаш маркази сифатида аккредитациядан ўтиш зарур. Ҳозирги кунда Андижон ва Самарқанддан иккита ташкилот аккредитациядан ўтди. Билимни баҳолаш марказлари рўйхати қуйидаги манзил бўйича жойлаштирилган.

Иккинчи, EPS-TOPIC’ка кириш учун ўтказиладиган саралаш тест синовлари натижалари 1 июндан бошлаб, динамик рейтинг кўринишида очиқ ҳолда test.mehnat.uz сайтига жойлаштириб борилади. Рейтингдаги ўринлар тўпланган баллардан келиб чиқиб шаклланади.

Учинчи, EPS-TOPIC’ка кириш учун ўтказиладиган саралаш тест синовларида фойдаланиладиган саволлар очиқ ҳолда қуйидаги манзилга жойлаштирилган.

Тўртинчи, EPS-TOPIC тест синовларидан ўтган ҳар бир фуқаро ўзининг Корея Республикасида ишга жойлашиш статуси ҳақида янги ишга туширилган korea.mehnat.uz сайти орқали маълумот олиши мумкин.

Мазкур ўзгаришлар тест ўтказиш ва Ўзбекистон фуқароларини Корея Республикасида ишга жойлаштириш, шунингдек, саралашда ҳамма учун бирдек шароит яратиш жараёнларининг шаффофлигини таъминлашга қаратилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 94
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 81
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 73
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 95
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 574
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 539
  • Сўнгги янгиликлар
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 0
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 1
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 0
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 3
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 29
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 21
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 51
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 196
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 61
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 184
  • Бўлимлар