«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 14:20
ЎЗO‘Z

WBA рейтингида Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримов юқорига кўтарилди

01 июн, 18:48 2 925 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
WBA рейтингида Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримов юқорига кўтарилди Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) профессионал боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унда ўзбекистонлик икки боксчи Шаҳрам Ғиёсов (8 та ғалаба, 6 та нокаут) ва Исроил Мадримов (2 та ғалаба, 2 та нокаут) юқорилашга муваффақ бўлди, дея хабар берди GoSport.

Супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шаҳрам Ғиёсов май ойи учун чиқарилган рейтингда апрель ойига нисбатан бир поғона юқорилаб, 13-ўринга жойлашди. У февраль ойи учун чиқарилган рейтингда кучли 15 таликни тарк этганди.

Маълумот учун, Шаҳрам апрель ойи сўнгида америкалик Эммануэль Тейлорни очколар ҳисобида мағлубиятга учратиб, WBA International чемпионлик камарини қўлга киритганди.

Янгиланган рейтингда супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифаси вакили Исроил Мадримов (2 та ғалаба, 2 та нокаут) ҳам юқорилашга муваффақ бўлди. Бу сафар Мадримов бир поғона юқорилаб, март ойида бўлгани каби 6-поғонага қайтди.

Иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев (6 та ғалаба, 5 та нокаут) ўтган ойдаги каби иккинчи ўринда, супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифаси вакили Шоҳжаҳон Эргашев (16 та ғалаба, 14 та нокаут) эса рейтингда 4-ўринда қолган. Рейтингдан ўзбекистонлик бошқа спортчилар ўрин олмаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 32
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 90
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 171
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 620
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 171
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 32
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 387
  • Бўлимлар