«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 19:16
ЎЗO‘Z

Паркентда анъанавий сайёр қабул ўтказилди

31 мая, 14:19 3 292 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Паркентда анъанавий сайёр қабул ўтказилди Тошкент вилоятининг Паркент туманида Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари ва вилоят давлат солиқ бошқармаси раҳбарлари томонидан сайёр қабул ўтказилди. Оммавий сайёр қабулда вилоят сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот масъуллари, вилоятнинг барча туманларидан вакиллар иштирок этишдилар.

Тадбирда Давлат солиқ қўмитаси Раиси ўринбосари Алимжон Файзибаев раҳбарлиги остида Нурафшон шаҳрида истиқомат қилувчи 3 нафар фуқароларга яъни: Ойбек МФЙ, Истироҳат кўчаси, 55-уйда яшовчи фуқаро Зулхумор Саримсоқова ногиронлиги бўлган турмуш ўртоғига аравача ва Тошкент тиббиёт академиясида даволаниши учун ордер, Учқун МФЙ, Гўзал кўчаси, 34-уйда истиқомат қилувчи Бурхон Холдоровнинг 2 нафар ногирон фарзандини даволатиш учун дори-дармонлар, Учқун МФЙ, Учқун кўчаси, 7-уйда истиқомат қилувчи Собира Агзамовага газ ҳисоблагич берилди.
Шунингдек, Зангиота тумани, Саҳоват МФЙ, А.Навоий кўчаси, 4-уйда истиқомат қилувчи кам таъминланган оила сифатида рўйхатдан ўтган Муҳаммад Бекитовга телевизор тантанали равишда топширилди.

Бизнинг асосий мақадимиз, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш – дейди, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Абдужалил Қурбонов.

Тадбирда Қибрай, Тошкент, Юқоричирчиқ, Қўйичирчиқ туманлари ва Оҳангарон шаҳридан ташриф буюрган, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган 5 нафар ногиронлиги мавжуд фуқароларга ногиронлик аравачалари, микротўлқинли печлар, совутгичлар (вентеляторлар) берилди.

Қабулга келувчи фуқароларнинг 4 нафари туман кадастр бўлимларига ўзлари яшаб турган уй-жойларига эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи кадастр ҳужжатларини олиш ёки тиклаш мақсадида бир неча марта мурожаат қилганлар ва бу мурожаат ҳанузгача ўз ечимини топмаган.

Мазкур сайёр қабулда 4-сектор раҳбари томонидан ушбу масалага барҳам берилиб, фуқаролар ўй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни олишди.

- Бугун менинг ҳам мурожаатим ижобий ҳал этилди. Ҳанузгача яшаб турган уйимга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи кадастр хужжатларим йўқ эди. Ҳозир мана шу ҳужжатни олдим - дейди, Нурафшон шаҳрида яшовчи Гавҳар Холматова кўзларида ёш билан. Икки йиллик оворагарчилигим бир соатда ҳал бўлди. Менга яқиндан ёрдам берган 4-сектор ишчи гуруҳига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Сайёр қабулда 242 нафардан ортиқ фуқаролар 198 та муаммоли масалалар билан мурожаат этдилар, шундан 150 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилди. 39 нафар фуқароларнинг масалалари ечим топилиши бўйича бошқа ташкилотларга йўналтирилди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 0
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 36
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 176
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 246
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 0
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 1
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 2
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 58
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Бўлимлар