«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 08:16
ЎЗO‘Z

«Экологик тоза маҳсулот». 2020 йил 1 январдан янги тизим жорий этилади

30 мая, 10:32 3 958 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Экологик тоза маҳсулот». 2020 йил 1 январдан янги тизим жорий этилади Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (2019 йил 27 май, 435-сон). Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда халқаро стандартлар талабларига асосланган маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизими жорий этилади.

Маҳсулотларни экологик маркировкалаш аккредитациядан ўтказилган экологик маркировкалаш органлари томонидан амалга оширилади.

Ишлаб чиқариш, фойдаланиш, истеъмол қилиш, ташиш, сақлаш ва утилизация қилишда атроф-муҳитга, аҳоли соғлиғига ва биологик ресурсларга энг кам зарарли таъсир кўрсатадиган маҳсулотлар экологик маркировкалаш объекти ҳисобланади.

Ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тўғрисида сертификат олингандан кейин ўз маҳсулотларини ихтиёрий асосда экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалайдилар.

Сертификат мавжуд бўлмаган тақдирда маҳсулот номида, ўрамида, товарга илова қилинадиган ҳужжатларда ва маҳсулотни реклама қилишда «эко» ва «eкo» сўзларидан фойдаланиш тақиқланади.

Дори воситалари, ветеринария препаратлари, тиббий буюмлар, таркибида заҳарли, мутаген, канцероген, атроф-муҳит учун хавфли деб таснифланган моддалар, препаратлар ва аралашмалар мавжуд бўлган товарлар ихтиёрий экологик маркировкаланмайди.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш соҳасида ишларни ташкил этиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

Қарор билан Ўзбекистонда маҳсулотларни ихтиёрий маркировкалаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 51
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 60
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 215
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 1
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 3
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 8
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 23
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 180
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 385
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 118
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 124
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 93
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 144
  • Бўлимлар