«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 18:53
ЎЗO‘Z

Диққат-эътиборни ҳар ерда ва ҳар қачон сақлашнинг 7 усули

29 мая, 16:08 2 880 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Диққат-эътиборни ҳар ерда ва ҳар қачон сақлашнинг 7 усули Ҳозирнинг ўзида диққат-эътиборингиз қанча нарсани талаб этмоқда? Телефон? Электрон почта? Мессенжер? Твиттер? Бу асабга тегадиган рўйхат доимий равишда ўсиб борадигандек. Замонавий технологиялар бизга кўплаб ғаройиб нарсаларни инъом этди, бироқ доимий равишда ўзига эътибор талаб этиши уларнинг қўшимча таъсиридан бири ҳисобланади.

Ўйлаб кўринг: офис ходими ўртача ҳар уч дақиқада чалғийди, фикрини яна бир ерга жамлаш учун унга 25 дақиқага яқин вақт керак бўлади.

Миянгиз қайси нарсага эътибор бериш кераклигини қандай танлайди?
Миянгиз доимий равишда ишлайди, ахборотни қабул қилади, демак у эътибор қаратиш ва четга суриб туриш мумкин бўлган нарсани доимий равишда танлаши керак.

Нейроолимлар уни «танловчи эътибор» деб атайдилар, у яна икки шаклда бўлади:

Юқоридан пастга (онгли эътибор)
Диққат-эътиборнинг бу тури мақсадга йўналган. У анча кенг ҳолат учун масъул бўлиб, айрим хулосаларга келиш учун сизнинг аввалги тажрибаларингизни қўллайди. У имтиҳонга тайёрланаётганингизда ёки мураккаб муаммони ечишга ҳаракат қилаётганингизда пайдо бўлади.

Пастдан тепага
Ёнингизда нимадир содир бўлганида ёки бирор нарса эътиборингизни жалб этганида ана шу диққат-эътибор ҳукми остида бўласиз. Сиз содир бўлган нарсани автоматик тарзда ўчириб ташлайсиз. Кучли шовқинни эшитганда, телефон жиринглаганида ана шу ҳолат юз беради.

Муаммо нимада?
Миямиз диққат-эътиборнинг қайси турини танлашини назорат қила олмаймиз. «Юқоридан пастга» режимида қолишни исташимизга қарамай, «Пастдан тепага» режими ишга тушиши мумкин.

Шовқин ва кутилмаган ҳаракатлар хавф сифатида таассурот уйғотади. Миянгиз хавф сиз ўқиётган китоб ва ёзаётган хабарингиздан муҳимроқ деб ҳисоблайди.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ирода ва диққат-эътибор – якуний ресурслар. Қанча кўп чалғисангиз, ишга қайтиш шунча мушкул бўлади. Бироқ илм-фан диққат-эътиборни ортга тез ва самарали қайтаришнинг бир неча усулларини кўрсатмоқда.

1. Миянинг табиий суръатларида ишланг
Сезган бўлсангиз керак, куннинг турли қисмида эътиборни жамлаш қобилияти турлича бўлади. Кўпчилик учун соат 12 дан 16 га қадар диққатни жамлаш қобилияти энг кам кўрсаткичда бўлади.

Миянгиз оғир ақлий фаолият билан соат 10.00 дан кейин самарали шуғулланади. Бу вақтда мия тўлиқ уйғонган, тўйинтирилган ва камчиликларсиз ишлайди.

2. Ақлингизни диққат-эътиборни сақлаганлиги учун мукофотланг
Миянгиз шахсий тажрибадан сабоқ олади. Бу кун давомида бузғунчи ишларни қанча кўп бажарсангиз, (масалан, электрон почта ва Twitter’ни кунига минг марта текширади) улар билан шуғулланишингиз шунча осон бўлади. Буни бас қилиш керак.

Бунинг ўрнига мияни эътиборни сақлаш, ёмон одатларга одатланмасликка ўргатиш керак. Ҳар сафар кераксиз ишларга чалғиётганингизни сезсангиз, дарҳол тўхтанг. Мия чалғиши қанча қийин бўлса, у диққат-эътиборни узоқ вақт давомида сақлай олади.

3. Танаффус қилинг (ҳақиқий танаффус)
Ҳаётимизнинг катта қисми кўпроқ ахборот олиш атрофида айланса ҳам барини тез бажариш истаги бизни энг яхши ходимларга айлантирмайди.
Диққат-эътиборни яхшилаш учун ташқи омиллардан эркин бўлган жой топинг. Бундай жойни топа олмасангиз, интернетга чалғимасликда ёрдам берадиган иловаларни юклаб олишингиз мумкин.

4. Кўп вазифалилик ҳақида унутинг
Кўп вазифалилик нотўғри изоҳланади. Бу атама биз ўйлаган нарсани англатмайди. Миямиз бир вақтнинг ўзида биттадан ортиқ нарсага эътибор бера олмайди. Кўп вазифалилик бир ишдан бошқасига жуда тез ўтишни англатади. Қанча тез ўтсак, шунча кўп қувват сарфлаймиз.

Аҳамияти жиҳатидан вазифалар рўйхатини тузинг. Иложи борича, унга амал қилинг. Бир вақтнинг ўзида бажарадиган ишларингиз сони қанча кам бўлса, умумий иш сифати шунча яхши бўлади.

5. Сизни ҳақиқатан ҳам ўзига жалб этадиган иш топинг
Жорий вазифа эътиборингизга лойиқ эканига ишонмасангиз, миянгиз бошқа чалғитувчи омилларни излашни бошлайди. У стандарт чизмани фаоллаштиради. Мия эндиликда ташқи оламга эътибор қаратмайди. Диққат-эътиборни йўқотганда гап нимада эканини ўйлаб кўринг. Агар вазифа сиз учун жозибали бўлмаса, балки табиий қувват (тонгда) кўпроқ бўлганида бажарарсиз.

6. Онглиликни машқ қилинг
Зўриқиш диққат-эътиборни ўлдиради. Энг ёмони айнан диққатни жамлаш керак бўлганида кўпинча зўриқишга мойил бўламиз.
Онглилик амалиёти, масалан, медитация бизни зўриқиш ва кучли ҳисларга енгилмасликка ўргатади, ҳозир бажараётган ва ўйлаётган нарсаларимиз ҳақидаги хабардорликни оширади.

7. Сақич чайнанг
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, сақиш чайнаш миянинг эътибор учун масъул бўлган қисмларига кислород боришига ҳисса қўшади. У узоқ муддатли хотирани яхшилаб, қонга бироз инсулин қўшади, бу эса мияга қўшимча қувват олишда ёрдам беради.

Агар сақич мос келмаса, егуликлар истеъмол қилинг.
Агар диққат-эътибор пасаяётганини сезсангиз, мияга бироз ёқилғи бериш учун бирор нарса истеъмол қилинг.
Ёдда тутинг: диққат-эътиборни оладиган эмас, уни қўллаб-қувватлайдиган муҳитни яратиш муҳим.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 95
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 255
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 136
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 156
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 130
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!» 20 апр, 18:00 0
  • Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз" 20 апр, 17:45 14
  • Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозлана бошлади (видео) 20 апр, 17:20 35
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 80
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 29
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 59
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 89
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 122
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 58
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 100
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 75
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 56
  • Бўлимлар