Ўзбекистон чемпионатининг 10-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Андижон” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Наманганда бўлиб ўтган баҳсда дуранг натижа
қайд этилди.
Учрашувни ҳар икки жамоа вакиллари фаол бошлашди, бироқ биринчи бўлиб гол уриш андижонликларга насиб этди. 18-дақиқада Ойбек Қиличевнинг бурчакдан узатиб берган тўпини Рўзимбой Аҳмедов боши билан дарвозага аниқ йўллаб, собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди.
Иккинчи бўлимни мезбонлар қатор ҳужумлар билан бошлашди, ҳисоб эса 78-дақиқада тенглашди. Азиз Ибрагимов ҳимоячилардан қайтган тўпни Мирний дарвозасига жойлаб қўйди.
Қолган дақиқалар олдингиларидек кескин руҳда ўтди, айниқса ўйин якунланиши арафасида майдонда ва трибунада тартибсизликлар юзага келди. Ҳисоб эса ўзгармай қолди.
"Навбаҳор" ушбу ўйиндан кейин очколарини 14 тага етказиб олган ҳолда тўртинчи ўринга кўтарилди. “Андижон” (8) эса 11-поғонага чиқиб олди.
“Навбаҳор” – “Андижон” 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 18 Аҳмедов, 1:1 – 78 Ибрагимов.
"Навбаҳор": 23. Дилшод Ҳароев, 6.Остон Ўрунов (14. Баҳодир Насимов, 67), 7.Азим Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 11.Александр Касьян, 15.Обид Жўрабоев (5. Славко Лукич), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 30.Абдужамол Исроилов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 70. Аббос Ғуломов (4. Азиз Ибрагимов, 57).
"Андижон": 77. Виталий Мирний, 3. Бобир Омонов, 7. Ойбек Қиличев, 8. Фарҳод Бекмуратов, 10. Шаҳзод Убайдуллаев, 21. Ильдар Маматказин, 22. Рўзим Аҳмедов, 24. Дониёр Исмоилов (23. Абдураҳмон Абдулҳақов), 26. Радосав Алексич, 75. Асрор Ғофуров, 88. Аброр Хусинов (4. Фарҳод Мираҳматов, 44).
Огоҳлантиришлар: Ҳусинов (37), Соловёв (39), Исмоилов (39), Алексич (53), Бекмуродов (84).