«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:52
ЎЗO‘Z

Президент электротехника маҳсулотлари таннархини камайтириш вазифасини қўйди

22 мая, 16:13 3 526 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент электротехника маҳсулотлари таннархини камайтириш вазифасини қўйди Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 май куни электротехника саноатини ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Ҳаёт сифати ўсиши билан аҳоли орасида ва иқтисодиёт тармоқларида электротехника маҳсулотларига талаб тобора ошиб бормоқда. Жаҳон миқёсида бундай товарлар экспорти ҳажми 2 триллион 500 миллиард доллардан ошиб, йилига 10 фоиз ўсиш кузатилмоқда.

Бу соҳа мамлакатимиз иқтисодиётида алоҳида ўринга эга. Ички бозор, муассаса ва хонадонлар юртимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан таъминланган. Ўтган йили, масалан, тармоқ корхоналарида 2 мингдан ортиқ турдаги 9 триллион 600 миллиард сўмлик товарлар чиқарилган.

Шу билан бирга, соҳага кенг шароитлар яратилганига қарамай, катта миқдорда электротехника буюмлари импорт ҳам қилиняпти. Минтақа бозорида мамлакатимизнинг экспорт улуши эса етарли эмас.

Йиғилишда экспорт-импорт конъюнктурасини ўрганиш асосида электротехника саноатини ривожлантириш, янги маҳсулотларни ўзлаштириш ва рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. «Ўзэлтехсаноат» уюшмасига 2022 йилгача ишлаб чиқариш ҳажмини икки бараварга ошириш ҳисобига импортни оптималлаштириш ва экспортни 500 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди.

Президентимиз бунинг учун хомашёни чуқур қайта ишлаб, қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

Ҳозирда мисдан тайёрланаётган маҳсулотларнинг 50 фоизидан кўпроғи оддий симдан иборат. Шуни чуқур қайта ишлаб, мис трубкалар, интернет ва алоқа кабеллари тайёрланса, жаҳон бозорида қимматроқ сотилади. Маиший техникалар, қурилиш, саноат ва медицина учун зарур асбоб-ускуналар ҳамда эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш борасида ҳам салоҳият етарли экани қайд этилди.

Маҳсулотлар экспортида транспорт харажатларини камайтириш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар кўламини кенгайтириш, уларнинг таннархини камайтириш масаласи муҳокама қилинди.

Ишлаб чиқаришда қўлланилаётган кўпгина эҳтиёт қисмлар импорт қилинаётгани, бу таннархнинг қимматлашига олиб келаётгани кўрсатиб ўтилди. Музлатгич ва иситиш ускуналари, компьютер технологиялари, мобил алоқа воситалари, қуёш панеллари ва бошқа юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенг йўлга қўйиш орқали юртимиз корхоналарининг ички бозордаги ўрнини янада мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмасига янги маҳсулотларни ўзлаштириш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Юртимиз маҳсулотларига ички ва ташқи бозорда барқарор талабни шакллантириш, давлат харидлари ва саноат кооперациясидан кенг фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, қурилиш, энергетика, ахборот ва коммуникация технологиялари, автомобилсозлик каби тармоқларда ички кооперацияни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Хорижий бозорларга кириб бориш учун ташқи ҳамкорликни ҳам ривожлантириш муҳим. Шу боис жаҳонга машҳур «бренд»лар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, маҳсулотларни халқаро стандартлар асосида сертификатлаш тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

Ишлаб чиқарувчиларга яратилган шароитлар таҳлил қилинар экан, бу борада эркин савдо зоналари муҳим ўрин тутиши қайд этилди. «Навоий» ва «Жиззах» эркин иқтисодий зоналарида янги лойиҳаларни жойлаштириш, «Термиз» эркин савдо зонасини ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди. Тармоқни жадал ривожлантириш, ишлаб чиқарувчилар учун қулай шароит яратиш мақсадида замонавий инфратузилмага эга электротехника технопарклари ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда берилган топшириқлар юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Америкада зинапоядан кўтарила оладиган робот-чангютгич ихтиро қилинди (фото, видео) 27 мар, 16:30 48
  • Олимлар 3D принтерда ёғоч чоп этишга эришди 27 мар, 14:58 51
  • Дунёдаги энг тезкор камера ишлаб чиқилди 27 мар, 12:39 75
  • Сунъий интеллект қандай қилиб одамлар меҳрини қозониши мумкин? 26 мар, 18:42 53
  • Роботлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи компания Ўзбекистонда офис очмоқда 26 мар, 11:49 45
  • Хитойнинг 5G-интернетига беш баҳо... 26 мар, 10:00 177
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 0
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 1
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Бўлимлар