«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 17:10
ЎЗO‘Z

Уйчилик фуқаронинг четга чиқиш чеклови бекор қилинди

22 мая, 12:36 3 903 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Уйчилик фуқаронинг четга чиқиш чеклови бекор қилинди Фуқаролик ишлари Учқўрғон туманлараро судининг 2010 йил 28 апрелдаги суд буйруғига асосан Исомиддинов Асқар бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Уйчи туман бўлими юритувида бўлиб, қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган эди. Яъни, алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати даврий ундирув ҳисобланганлиги сабабли алимент тўловчиларнинг хорижга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча бекор қилинади.

Агар вояга етмаган болалар таъминоти учун моддий таъминотни камида беш йиллигини олдиндан тўланиши фуқаронинг четга чиқиш чекловини олиб ташлаш учун сабаб бўлади. Буни тушунган фуқаро Исомиддинов Асқар ариза билан Мажбурий ижро бюроси Уйчи туман бўлимига мурожаат қилиб, қолган давр алимент пулларини ҳисоб-китоб қилишини сўраган. Мазкур ариза ўрганилиб, бола вояга етгунга қадар алимент ҳисоб-китоб қилиб берилди.

Яъни фуқаро А.Исамидинов фарзандини таъминоти учун 10.1 миллион сўм алимент тўлаши лозимлиги тушунтирилди. А.Исамидинов фарзандлари моддий таъминоти учун 10.1 млн сўм маблағни тўлагани сабабли қарздорга қўлланилган чеклов бекор қилинди.

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42/1-моддасига асосан давлат ижрочилари томонидан қарздор жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш туғрисидаги қарорини бекор қилиниши тартиби ва усуллари тўғрисида бўлим қидирув инспекторлари томонидан мунтазам тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

- Ўтган ойлар мобайнида жами 24 нафар оила яраштирилди ва қарздорларга қўлланилган чекловлар бекор қилинди, дейди қидирув Мажбурий ижро бюроси Уйчи туман бўлими қидрув инспектори Абдукарим Бекмирзаев. Жумладан 16 нафар қарздорнинг судлар томонидан бекор қилиниши натижасида четга чиқиш ҳуқуқлари қайта тикланган бўлса, 8 нафар қарздорнингалиментни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида низомга асосан қайта тикланишига эришилди.

Бўлим томонидан алимент билан боғлиқ ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида тизимли чоралар кўрилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 63
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 92
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 554
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 519
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 0
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Бўлимлар