«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:36
ЎЗO‘Z

«Аҳмадбой иши»: Аҳмаджон Турсунбоевга яна бир жиноят иши бўйича ҳукм ўқилди

20 мая, 13:46 4 604 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Аҳмадбой иши»: Аҳмаджон Турсунбоевга яна бир жиноят иши бўйича ҳукм ўқилди Жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман судида судланувчилар Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга (судланувчиларнинг умумий сони – 16) нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича суд ўз якунига етди.

Kun.uz нашри хабарига кўра, судланувчи Аҳмаджон Турсунбоев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 168-моддаси (фирибгарлик), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди.

А.Турсунбоевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми а, в бандлари билан иш ҳақи 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда икки йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ҳам тайинланди.

Маълумот учун: 2018 йил 21 февралда жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 188-моддаси (ноқонуний тадбиркорлик фаолияти), 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 190-моддаси (фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш), 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 211-моддаси (пора бериш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш)да кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланган Аҳмаджон Турсунбоев, Олмос Қўчқоров, Иззатила Иброҳимов, Муроджон Турсунбоев, Ойбек Турсунбоев, Азизжон Турдиев ва Рашид Исмоиловларга нисбатан суд ҳукми эълон қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди 7 нафар судланувчини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича айбдор деб топган. Хусусан,

Аҳмаджон Турсунбоевга 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 13 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баравари миқдорида (52 096 000 сўм) жарима жазоси;

Олмос Қўчқоровга 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 11 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баравари миқдорида (52 096 000 сўм) жарима жазоси;

Иззатила Иброҳимовга 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 11 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 350 баравари миқдорида (45 584 000 сўм) жарима жазоси;

Муроджон Турсунбоевга 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 11 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 350 баравари миқдорида (45 584 000 сўм) жарима жазоси;

Ойбек Турсунбоевга 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 7 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 350 баравари миқдорида (45 584 000 сўм) жарима жазоси;

Азизжон Турдиевга 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 7 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 350 баравари миқдорида (45 584 000 сўм) жарима жазоси;

Рашид Исмоиловга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баравари миқдорида (52 096 000 сўм) жарима жазоси тайинланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 184
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 132
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар