«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 02:37
ЎЗO‘Z

Самарқандда бир оиланинг беш аъзосини ўлдириб кетган шахслар қўлга олинди

20 мая, 00:31 6 296 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқандда бир оиланинг беш аъзосини ўлдириб кетган шахслар қўлга олинди 2019 йилнинг 15 май куни Қўшработ тумани ИИБ Навбатчилик қисмига Қўшработ тумани «Дўстлик» маҳалласида яшовчи 1984-й.т, фуқаро С.З. қўнғироқ қилиб, Қўшработ туманидаги «Олтин-мерос» фермер хўжалиги ер майдонида қаровсиз қолдирилган Damas русумли автомашинаси ичида бир нечта шахсларнинг жасадлари ташлаб кетилганлиги ҳақида хабар қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси тарқатган маълумотда айтилади.

Ҳодиса жойи кўздан кечирилган вақтда ушбу автомашина 1998-й.т, Иштихон тумани «Чимқўрғон» МФЙ «Чимқўрғон» қишлоғида яшовчи И.Ж.га тегишли, оқ рангли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган Damas русумли автомашинаси бўлиб, унинг ичида автомашина эгаси И.Ж. ҳамда оила аъзолари бирга яшовчилар, отаси 1969-й.т, Х.А., онаси 1974-й.т, Х.З., укаси 2002-й.т, И.А. ҳамда кенжа укаси 2003-й.т, И.О.ларнинг мурдалари Қўшработ тумани «Боқичиғатой» маҳалласи ҳудудидан қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 15 май куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасига кўра, ушбу қотиллик жинояти Иштихон туманида яшовчилар 1981-й.т. Т.Ғ., 1995-й.т. Э.Ш., 1993-й.т. У.Ж. ва Қушработ туманида яшовчи 1996-й.т. Н.Х.лар томонидан содир этилганлиги аниқланиб, далилий ашёлар олинган ва улар ушланган.

Ҳозирги кунда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 28
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 81
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар