«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 16:41
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда 1 июндан қандай ўзгаришлар юз беради?

19 мая, 22:27 5 506 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда 1 июндан қандай ўзгаришлар юз беради? Табиий газ ва электр энергиясининг нархи ошади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида»ги 897-сонли қарорига мувофиқ 2019 йил 1 июндан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ва электр энергияси учун нархлар оширилади. Жумладан:

Табиий газнинг (1 куб/м учун) нархи:
- ҳисоблаш асбоблари бўлганида аҳолининг коммунал маиший эҳтиёжлари учун — 350 сўм;
- ҳисоблаш асбоблари бўлмаган ҳолда аҳолининг коммунал маиший эҳтиёжлари учун:
- овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун — 605 сўм;
- иситиш тизими учун — 350 сўмдан ҳисобланади.

Электр энергиясининг нархи (1 кВт соати учун):
I ва II гуруҳдаги истеъмолчилар учун — 370 сўм;
III гуруҳдаги истеъмолчилар учун — 280 сўм;
IV гуруҳдаги истеъмолчилар учун — 392 сўм этиб белгиланади.

Давлат хизматларини кўрсатишдаги ҳудуд ва пропискага чегара бекор бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 майдаги «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида»ги қарорига мувофиқ 2019 йил 1 июндан бошлаб:

- давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний ва юридик шахслар исталган жойдаги Давлат хизматлари марказларига (прописка ва почта манзилидан қатъи назар) мурожаат қилишга ҳақли бўлади;

- давлат хизматларини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар Марказлар орқали ёки бевосита хизмат кўрсатувчи органларга мурожаат этганда тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.

МИБ фаолиятда айрим ўзгаришлар юз беради

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 майдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2019 йил 1 июндан бошлаб:

- ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги масала ижро ҳужжати келиб тушган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида ҳал этилади;

- ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, мазкур ҳаракатлар қарздорнинг аризасига ёки давлат ижрочисининг ўз ташаббусига кўра кўпи билан икки марта кечиктирилиши мумкин бўлади (неча марта кечиктирилиши мумкинлиги қонунчиликда кўрсатилмаган эди);

- ва эндиликда ижро ҳаракатларини бажаришда юзага келган масалаларни тушунтириш учун давлат ижрочиси томонидан тайинланган мутахассис ижрочининг қарори билан танишган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида ёзма хулоса тақдим этишга мажбур бўлади.

Фуқаролар йиғинлари ходимлари туман ташкилотида ишга олиниб, ишдан бўшатиладиган бўлади

Президентнинг 2019 йил 2 апрелдаги «Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқейини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5700-сонли фармонига мувофиқ, 2019 йил 1 июндан бошлаб фуқаролар йиғинлари ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашлари раисларининг биринчи ўринбосарлари томонидан амалга оширилади.

Таъкидлаш жоизки, бунга қадар республикада фуқаролар йиғинлари ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш билан боғлиқ ягона қоида ёки амалиёт бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котиблари ойлик иш ҳақи жорий йил 1 майдан 1,25 бараварга оширилди ва жорий йил 1 октябрдан яна 1,2 бараварга оширилиши белгиланган.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 0
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 20
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 22
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 90
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 299
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 2
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 17
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 44
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 52
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 41
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 46
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 85
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 32
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 506
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 250
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 57
  • Бўлимлар