«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 01:21
ЎЗO‘Z

Назорат тадбирлари самара бермоқда

16 мая, 15:09 2 661 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Назорат тадбирлари самара бермоқда
Тошкент вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан мунтазам ўтказилаётган назорат тадбирлари давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларига ўз вақтида барҳам берилмоқда.

Хусусан, вилоятнинг давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилган солиқ назорати тадбирлари натижаларига кўра, жорий йилнинг 1 чораги давомида 1430 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган.
Амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиб, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган 227 нафар шахсга нисбатан
86,8 млн. сўм маъмурий жарималар қўлланилиб, шундан 83,0 млн. сўми ундируви таъминланди ва 3,8 млн. сўми мажбурий ижро бюросига юборилган.

- бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни нотариал тасдиқланган шартномасиз ижарага ёки текин фойдаланишга берган 30 нафар фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1591-моддасига асосан 30,7 млн. сўм;
- уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирмаган 180 нафар фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 160-моддаси 2-қисмига асосан 52,7 млн. сўм;
- даромадлар тўғрисида декларацияни солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган 17 нафар фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси 3-қисмига асосан 3,4 млн. сўм бўлган пул маблағлари ундирилди.

Шунингдек, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 1-қисмига асосан солиқ ҳисоботини солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолати юзасидан 175 та, ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддаси 1-қисмига асосан 41 та, солиқ тўловчи томонидан бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолати юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 6-қисмига асосан 42 та маъмурий баённомалар тузилди ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 245-моддаси 1-қисми талабларига кўра тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун маъмурий судларга юборилган.

Таъкидлаш керакки, май ойининг ўтган 15 кунлигида солиқларни тўламаслик мақсадида, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган шахсларни аниқлаш юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида жами 275,3 млн. сўмлик товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида вақтинчалик олиб қўйилди.

Жумладан, Бўка туманида ўтказилган назорат тадбирларида, фуқаро Маъсудов Суннатилла (исм фамиляси ўзгартирилган) ҳеч қандай ҳужжатларсиз чакана савдо фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида жами 62 хил турдаги 50 дона умумий баҳоси 44 975,5 минг сўмлик техника эҳтиёт қисмлари олиб қўйилди.

Оққўрғон туманида эса фуқаро Камолов Низомиддин савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжатларсиз давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолити билан шуғулланётганлиги аниқланиб, 21 хил турдаги 15185,0 минг сўмлик кийим кечак маҳсулотлари далилий ашё сифатида олинди.

Шунингдек, Қибрай тумани, Янгиобод ҚФЙ, Миллий боғ кўчаси, 9-уйда ўтказилган рейд текширувида фуқаро Мақсудов Равшан ҳеч қандай ҳужжатсиз автомашина ювиш шахобчаси ташкил этиб аҳолига хизмат кўрсатаётганлиги аниқланган. Теширувда 2 хил турдаги жами баҳоси 9000,0 минг сўмлик асбоб-ускуналар вақтинчалик олиб қўйилди.

Ўтказилган профилактик ва тушунтириш ишлари натижасида тўғри хулоса чиқариб, ҳуқуқбузарлик оқибатларини бартараф этган ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 530 нафар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилди.
Тошкент вилояти ДСБ ахборот хизмати.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 37
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 224
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 230
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 0
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 49
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • Бўлимлар