«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 07:10
ЎЗO‘Z

Бош прокуратура: уйини долларда сотган фуқароларга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаган

15 мая, 18:05 3 344 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бош прокуратура: уйини долларда сотган фуқароларга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаган Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқ ва айрим ОАВларда Тошкентда уй савдосини хорижий валютада амалга оширган фуқаролар қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот хизмати мазкур хабар юзасидан баёнотини эълон қилди.

«Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда гўёки 2 хонали уйни 25 минг АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтда фуқаролар Р.Т. ҳамда Н.Л.ларнинг ушлангани тўғрисида ОАВларда берилган хабарлар юзасидан расман маълум қиламизки, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан бундай тадбир ўтказилмаган ва ўз-ўзидан фуқаролар Р.Т. ҳамда Н.Л.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177 ва 189-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилмаган» дейилади хабарда.

Шунингдек, Бош прокуратура «жамоатчилик орасида турли нотўғри талқин ва тахминлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида, оммавий ахборот воситаларидан прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор ёки тергов тадбирларини ёритишда фақат Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан тақдим этилган расмий маълумотларга таяниш ва ҳавола келтириш»ни сўраган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 213
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 352
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 93
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 216
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 164
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 194
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 0
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 1
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 2
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 144
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 174
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 242
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 307
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 108
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 134
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 168
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 248
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 213
  • Бўлимлар