«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:36
ЎЗO‘Z

Алимент тўлашдан бўйин товлашнинг оқибати...

15 мая, 14:47 3 187 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алимент тўлашдан бўйин товлашнинг оқибати... Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 13.10.2006 йилдаги ажримига асосан қарздор М.Ибрагимовдан ундирувчи Қ.Алланазаровна фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандлари моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Қарздор М.Ибрагимов муқаддам алимент тўламаганлиги учун жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман судининг ҳукмига асосан жиноий жавобгарликка тортилган бўлсада, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан давлат ижрочисининг алимент пулларини ўз вақтида тўлаши тўғрисида бир неча маротаба берган огоҳлантиришларига қарамасдан, алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган.

Натижада, М.Ибрагимовнинг алиментдан қарзи 01.04.2019 йил ҳолатига 15.689.197 сўмни ташкил қилган.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасида “Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, — ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади” деб кўрсатилган.

Шунга асосан, М.Ибрагимовга нисбатан тўланган ҳужжатлар унинг жавобгарлик масаласини ҳал қилиш учун Ҳазорасп туман маъмурий судига ўтказилган.

Ҳазорасп туман маъмурий суди томонидан М.Ибрагимовга нисбатан тўпланган ҳужжатларни мазмунан кўриб чиқилиб, унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасидан назарда тутуилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлганлиги сабабли унга нисбатан 15 кун муддат қамоқ жазоси қўлланилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 58
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар