«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:45
ЎЗO‘Z

Путин: "Россия АҚШ билан муносабатларни тиклашни хоҳлайди"

15 мая, 09:53 3 540 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Путин: "Россия АҚШ билан муносабатларни тиклашни хоҳлайди" Россия президенти Владимир Путин Қўшма Штатлар билан тўлақонли муносабатларни тиклашга интилаётгани ҳақида маълум қилди. Бундай баёнот сешанба куни Россиянинг Сочи шаҳрида АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан учрашув давомида берилди.

Путин давлат котиби Помпео билан суҳбатда АҚШ президенти Дональд Трамп «Россия-Америка алоқалари ва муносабатларини қайта тиклаш ниятидалиги» ҳақидаги ўз таассуротларини гапирди. Путин Сочидаги «Бочаров Ручей» резиденциясида Помпео билан музокаралар аввалида журналистлар олдида чиқиш қилиб, шу ҳақда айтиб ўтди, дея хабар беради Kun.uz.

Владимир Путин 2016 йил АҚШдаги президентлик сайловларига Россия аралашуви бўйича махсус прокурор Роберт Мюллернинг ҳисоботи эълон қилинганига ҳам изоҳ берди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, «Мюллер комиссияси ишининг ғайритабиий эканига қарамасдан, унга раҳмат дейиш керак, умуман олганда, у объектив текширув ўтказди». Россия президентининг айтишича, Мюллер ҳисоботи «АҚШ амалдаги маъмурияти ва Россия ўртасида ҳеч қандай тил бириктириш бўлмаганини тасдиқлади».

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда АҚШ ва Россия стратегик барқарорликни сақлаб қолиш, оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик, минтақавий инқирозларни бартараф этиш, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, экологик муаммоларни ҳал қилиш ва дунёда қашшоқликни йўқотиш соҳасида умумий манфаатларга эга. Иқтисодий соҳада, жумладан «жаҳон энергетика бозорларида барқарорлик» масалалари катта қизиқиш уйғотади.

Майк Помпео Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан мулоқотни «самарали», деб атади. Давлат котибининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ва Россия «умумий манфаатларга эга ва мамлакатларимиз ҳамкорлик қилиши мумкин бўлган соҳалар мавжуд».




Мавзуга оид янгиликлар
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар